Ipoteka Mobile’да 10 млн сўмгача ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилади

28.10.2026 14:30

135

Ipoteka bank OTP Group мобил иловасида пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш, қисқа муддатли омонатлар ва онлайн микроқарзлар бир жойга жамланган. Эндиликда, иловадан SWIFT орқали халқаро ўтказма ҳам қилиш мумкин.

Фото: Ipoteka bank OTP Group

Ipoteka bank OTP Group кундалик молиявий операцияларни бошқариш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ipoteka Mobile иловасини ривожлантиришда давом этмоқда. Сўнгги янгиланишлар пул ўтказмалари, хизматлар учун тўловлар, валюта айирбошлаш ва карталарни бошқаришни қамраб олган.

Илованинг афзалликларидан бири — комиссия: белгиланган лимит доирасида мижозлар 10 млн сўмгача пул маблағини комиссиясиз ўтказиши мумкин. Шунингдек кредит маблағларини картага ўтказишда ҳам қўшимча комиссия олинмайди. Валюта айирбошлашда эса иловадаги курс банк кассасидаги курсдан қулайроқ. Бундан ташқари, айирбошлаш жараёни такомиллаштирилиб, операцияларни сўмдаги миқдор асосида ҳисоблаб бажариш имконияти қўшилган, шунингдек Uzcard Sherdor картасини танлаш имконияти қўшилди.

Кундалик тўловлар йўналишида иловадаги “Менинг уйим” бўлимида хизматлар учун энди Uzcard ва Humo карталари орқали тўлаш мумкин. UzQR орқали эса бу усулни қўллаб-қувватлайдиган барча савдо нуқталарида тўлов қилиш мумкин. Халқаро ўтказма керак бўлса, уни SWIFT орқали бевосита иловада юбориш жорий этилди.

Жамғарма ва кредит йўналишида мижозлар омонат муддатини ўз молиявий режаларига мос равишда танлаб, маблағларини қисқа муддатга жойлаштириши мумкин. Қарз олишни режалаштирганлар эса 100 млн сўмгача онлайн микроқарзга ариза топширишни бевосита иловада амалга ошириши мумкин. Акция шартларига кўра, “Банк тўлайди!” акциясида иштирок этиш ҳам мумкин.

Хавфсизлик ва қулайлик бўйича эса карта PIN-кодини ўрнатиш ёки ўзгартириш жараёни соддалаштирилган. Банк иловадаги хатолар бартараф этилгани ва хавфсизлик даражаси оширилганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Ipoteka bank OTP Group 20 октябрь ойида Uzcard тўлов тизимининг Uzcard Moment картасини банкнинг барча филиалларида ишга туширганини маълум қилган эди.

Иловани юклаб олиш: Ipoteka Mobile

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Ipotekabank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган