Марказий банк «Open bank» акциядорлик жамиятига ислом банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди. Бу — Ўзбекистонда ислом банк фаолияти учун берилган биринчи лицензия.
Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, «Open bank» АЖга ислом банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензия берилди. Бу ҳақда регулятор расмий каналида маълум қилди.
Лицензия «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 5¹-моддасида назарда тутилган ислом молияси операцияларини қамраб олади. Шу тариқа «Open bank» мамлакатда ушбу моддага асосан ислом молияси хизматларини расман кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган биринчи банкка айланди.
2026 йил 29 июлдаги Open bank акциядорлар умумий йиғилишида "банкда исломий банк фаолияти йўлга қўйилиши ва ушбу фаолият юзасидан Исломий молия кенгаши ташкил этилиши" белгиланган эди. Ушбу йиғилишда банкнинг Исломий молия кенгаши низоми ҳам тасдиқланган.
