Фото: "Ипак Йўли" банки
"Ипак Йўли" банки жорий йилда Германиянинг «Deutsche Bank AG» (Германия) банкининг "Sustainable Client Excellence Award 2021" мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунда банк томонидан бажарилган транзакциялар сони ва сифати ҳамда Deutsche Bank AG орқали амалга ошириладиган тўловлар бўйича сўровларни қайта ишлашдаги оперативлик ва тўлиқлик кабилар инобатга олинган. Шунингдек, тақдирлашда Deutsche Bank AG ўз бизнесининг энг муҳим стратегик таркибий қисмларидан бири - ESG стандартларига мувофиқликка таяниб иш кўрган.
ESG стандартлари қуйидаги мезонларга асосланади:
- Экологик мезонлар компаниянинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятини аниқлайди;
- Ижтимоий мезонлар унинг ходимлар, етказиб берувчилар, мижозлар ва жамият билан муносабатларни қандай бошқаришини тадқиқ қилади;
- Корпоратив бошқарув компанияни бошқариш, раҳбарлар меҳнати учун ҳақ тўлаш, аудит, ички назорат ва акционерлар ҳуқуқларини ўз ичига олади.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 1,2 млрд сўм кредит маблағларини нақдлаштириб олгани аниқланди
Ўзбекистон банклари 1-ярим йилликни қандай молиявий натижа билан якунладилар?
"Ravnaq bank" тўғрисида Сенатнинг ялпи мажлисида айтилган маълумотлар нотўғри бўлиб чиқди