Ipoteka bank OTP Group ипотека кредитларини ажратишда даромадларни баҳолаш имкониятларини кенгайтирмоқда

15.10.2026 11:25

198

Ipoteka bank OTP Group бирламчи уй-жой бозори учун ипотека ажратишда даромадларни баҳолаш тартибини соддалаштирди. Эндиликда кредит расмийлаштиришда мижозларнинг нафақат расмий иш ҳақи, балки тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бошқа қўшимча ва норасмий даромад манбалари ҳам инобатга олинади.

Фото: Ipoteka bank OTP Group

Ipoteka bank OTP Group ипотека кредитларини расмийлаштиришда мижозларнинг тўлов қобилиятини баҳолашга янада мослашувчан ёндашувни жорий этмоқда. Эндиликда банкнинг бирламчи уй-жой бозори учун мўлжалланган барча ипотека маҳсулотлари бўйича нафақат расмий, балки қўшимча, жумладан, норасмий даромад манбалари ҳам инобатга олиниши мумкин.

Янги тартиб, айниқса, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, тадбиркорлар ва даромади бир нечта манбадан шаклланадиган мижозлар учун қўшимча қулайликлар яратади. Аризаларни кўриб чиқишда банк расмий иш ҳақи билан бир қаторда тадбиркорлик, мустақил фаолият ҳамда бошқа мунтазам даромад манбаларини ҳам ҳисобга олади. Бунда мижознинг расмий иш ҳақига эга экани унинг қўшимча даромадларини ҳам инобатга олиш имкониятини чекламайди.

Танланган ипотека дастурига қараб кредитлар қуйидаги шартларда тақдим этилади:

  • Йиллик фоиз ставкаси: 16,99 фоиздан 23 фоизгача;
  • Бошланғич бадал: 15 фоиздан 26 фоизгача;
  • Кредит муддати: 20 йилгача;
  • Максимал кредит миқдори: 1,7 миллиард сўмгача.

Якуний шартлар танланган ипотека маҳсулоти, ҳудуд ҳамда аризани индивидуал тартибда кўриб чиқиш натижаларига кўра белгиланади.

Янги имкониятлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари учун амал қилади ва яшаш жойидан қатъи назар, аҳолининг уй-жой харид қилиш имкониятларини янада кенгайтиради. Мижознинг тўлов қобилияти унинг аризаси ҳамда кредит олиш имкониятини тасдиқловчи очиқ манбалардаги маълумотлар асосида баҳоланади.

Шу билан бирга, даромадларни баҳолашдаги мослашувчан ёндашув ипотека кредити автоматик тарзда тасдиқланишини англатмайди. Ҳар бир мурожаат мижознинг молиявий ҳолати ва тегишли ипотека дастури талаблари асосида алоҳида кўриб чиқилади.

Ипотека маҳсулотлари шартлари, қарз олувчига қўйиладиган талаблар ва зарур ҳужжатлар рўйхати билан батафсил танишиш, шунингдек, кредитга буюртма бериш учун «Ipoteka bank OTP Group» филиалларига мурожаат қилиш ёки онлайн ариза қолдириш мумкин.

Ҳамкорлик асосида


Теглар:

#Ipotekabank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган