Жамшид Шаропов
Фото: Шофиркон туман матбуот хизмати
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда Шофиркон тумани ҳокими лавозимига Жамшид Фазлиддинович Шароповнинг номзоди халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Шаропов Жамшид Фазлиддинович 1984 йилда Ғиждувон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Мутахассисилиги — иқтисодчи.
У айни вақтга қадар Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган, ундан олдин эса "Агробанк" АТБ вилоят филиали бошқарувчиси вазифасида фаолият юритган эди.
Тасодифий хабарлар
InfinBANK'дан Visa Direct: пул ўтказмалари энди янада қулайроқ
Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда
Капиталбанк Кузатув кенгашининг собиқ аъзоси бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди
Муомаладаги банк карталари сони ўтган ярим йил давомида 2,8 млн. донага кўпайган
Бир ой ичида Ўзбекистонда банк карталари сони 2,55 млн. донага камайди