АҚШнинг Майами шаҳридаги Miami Beach Convention Center майдонида тўрт кун давомида Octobank делегацияси банклар, тўлов тизимлари ҳамда технологик компаниялар вакиллари билан 100 дан ортиқ учрашув ўтказди. Банк амалдаги ҳамкорлар билан мулоқотни давом эттириб, АҚШ, Европа, Осиё ва Яқин Шарқда янги алоқаларни йўлга қўйди.

Фото: Octobank
Форум доирасида BNY, Raiffeisen Bank International, ICBC Standard Bank, China Construction Bank, Standard Chartered, Société Générale, Landesbank Baden-Württemberg, Citi Bank ва бошқалар билан учрашувлар ўтказилди. Муҳокамалар корреспондентлик муносабатлари, валюта ва банклараро операциялар, савдони молиялаштириш, шунингдек, тўлов ечимларини қамраб олди.

Фото: Octobank
«Халқаро ҳамкорликда ҳар бир ҳамкорнинг имкониятларини ва биргаликда ишлаш шартларини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Банк мижозлари учун унинг натижаси аниқ бўлиши керак: халқаро ҳисоб-китобларни муваффақиятли амалга ошириш ва ўз бизнесининг имкониятларини кенгайтириш. Биз SIBOS'да хорижий ҳамкорлар билан бирга қандай ечимларни таклиф қила олишимизни муҳокама қилдик. Юзма-юз музокаралар ушбу вазифаларни батафсил кўриб чиқиш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик учун зарур бўлган ишончни мустаҳкамлашга имкон беради», — деди Octobank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ҳамид Жумаев.
Swift томонидан ҳар йили ташкил этиладиган SIBOS 28 сентябрдан 1 октябргача бўлиб ўтди. Octobank унда учинчи бор иштирок этди. Бу йил эса банк Ўзбекистондан ўз стенди билан қатнашган ягона банк бўлди.

Фото: Octobank

Фото: Octobank
Меҳмонлар ўзбекона меҳмондўстлик муҳитида — анъанавий таомлар ва эсдалик совғалари билан кутиб олинди. iPhone ютуқли ўйинлари мазмунга бой ишбилармонлик дастурига янада ёрқин таассуротлар бағишлади. Айниқса, Алишер Навоий, Амир Темур ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа атоқли намояндалари тасвирланган эсдалик тангалари катта қизиқиш уйғотди. Жамоа ушбу совғалар орқали меҳмонларни мамлакат тарихи ва бой маданий мероси билан таништирди.

Фото: Octobank

Фото: Octobank
Майамида Octobank Ўзбекистоннинг замонавий, халқаро ҳамкорликка очиқ банк секторини намойиш этди. Банк 25 йиллик тажрибаси ва бизнес эҳтиёжларини чуқур англашига таянган ҳолда, мижозларини хорижий бозорларда қўллаб-қувватлаш учун узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда.
Ҳамкорлик асосида
.jpg)