Тошкент вилоятида банк ходими 100 минг доллар олган вақтида ушланди

06.10.2026 11:50

241

Тошкент вилоятида нуфузли банклардан бирининг минтақавий маркази бўлим бошлиғи 20 гектарга яқин ерни ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 4,25 млн АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 100 минг долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

Фото: xavfsizlik_uz / Telegram (AI ишлов берилган)

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда нуфузли банкларидан бирининг ушбу вилоятдаги минтақавий маркази Маҳаллабай ва давлат дастурлари билан ишлаш бўлими бошлиғи пора олаётганда қўлга тушди.

Маълум бўлишича, банк ходими 2024 йилда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан электрон онлайн аукцион орқали ўзининг отасига чорвачилик мақсадида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида сотилган, Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги балансидаги 16,05 гектар ер майдонини сотиш ҳамда ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ерни мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига харидордан жами 4 млн 250 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида у сўралган пул маблағидан 100 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:

#пора#Тошкент_вилояти

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган