Octobank жисмоний шахслар учун ипотека кредитлаш дастурларини ишга туширган бўлиб, ушбу кредитлар ёрдамида янги қурилган уйлардаги хонадонлар ва иккиламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олиш мумкин.
Асосий шартлари:
- кредит муддати — 10 йилгача;
- бошланғич тўлов — 20% дан;
- фоиз ставкаси — бошланғич тўлов 20% дан 49% гача бўлганда йиллик 22%;
- фоиз ставкаси — бошланғич тўлов 50% дан бошланса йиллик 20%.
Octobank иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва банкнинг корпоратив мижозлари ходимлари учун 2026 йил 31 декабргача йиллик 18% дан бошланадиган акция ставкаси амал қилади.
«Аксарият мижозлар учун шахсий уй-жойга эга бўлиш — ҳаётдаги энг муҳим воқеалардан биридир. Бизнинг вазифамиз — бу йўлни янада қулай ва осонроқ қилишдир. Айнан шунинг учун Octobank ипотека дастури мижозларнинг турли эҳтиёжларини ҳисобга олади ва энг мақбул молиялаштириш шартларини танлаш имконини беради», — деб таъкидлади Octobank матбуот хизмати.
Банк мутахассислари қуйидаги телефон рақами орқали энг мақбул кредитлаш шартларини танлашда ёрдам беришади: +998 71 202 33 33.
Ипотека кредити учун онлайн ариза топшириш мумкин.
Octo-mobile иловасини юклаб олиш
Instagram: @octobank.uz
Facebook: www.facebook.com/octobank.aj
YouTube: @octobank
Telegram: @Octobank_AJ
Сайт: octobank.uz
Телефон: +998 71 202-33-33
Манзил: Фурқат кўчаси, 2А
