Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар муомалага киритилгани аниқланди

20.12.2021 06:11

1 472

Миробод туманида жойлашган банк муассасасига қарашли “Марказ” номли валюта айрибошлаш шаҳобчасига топширилган 2 евро номиналидаги 2 470 дона 4 940 евро миқдоридаги тангалар қалбаки экани аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Telegram канали

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, банк муассасасига қарашли “Марказ” номли валюта айрибошлаш шаҳобчасига топширилган 2 евро номиналидаги 2 470 дона 4 940 евро миқдоридаги тангалар қалбаки эканлиги ҳамда амалиёт бошқармасининг касса амалиётлари ва нақд пул муомаласи бўлими ходимлари томонидан ушбу валюталар текширилмасдан қабул қилинганлиги натижасида банк манфаатларига 59,3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, қалбаки купюраларнинг муомалага киритиш ҳолати Қашқадарё вилоятида ҳам қайд этилган. Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М” МЧЖ мол бозорида 2 бош қўйларини сотиш эвазига ўзига нотаниш бўлган шахслардан олган 2,1 млн сўм пуллардан 100 минг сўм купюрадаги 20 донаси қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:

#прокуратура#қашқадарё

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган