Ўзбекистон Марказий банки муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил 11 ойи давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди.
Ноябрь ойи давомида пластик карталар 1,24 млн. донага кўпайиб, уларнинг жами сони 26,5 миллион донадан ошди. Ўтган ойдаги қарийб 100 минг доналик ўсишдан фарқли равишда, бу ойда Ўзсаноатқурилишбанкдан ташқари қолган барча банк эмиссия қилган карталари сони кўпайган. Энг кўп ўсиш инфратузилмалари кенг бўлган Халқ банки (827,5 мингта), рақамли банклар ҳисобланадиган TBC Банк (55,6 мингта), Anor bank (51,9 мингта), "Ипак Йўли" банки (39,9 мингта) ҳамда Hamkorbank (35,8 мингта) да кузатилган.
Терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 2 590 дона. Энг кўп терминал Агробанк (209 та) томонидан ўрнатилган. Терминаллар сонидаги сезиларли камайиш Халқ банки (-2 583 дона), Савдогарбанк(-443 дона), Туронбанк (-129 дона) ҳиссаларига тўғри келган.
Ўзбекистонда 2021 йил октябрь ойида банкоматлар ва инфокиосклар сонида 75 та ўсиш қайд этилди. Бу рақам асосан "Ипак Йўли" банки (40 дона) ва Халқ банки (15 дона) ўрнатган инфокиоск (ёки банкомат)лар ҳисобига шаклланган. Шунингдек, 19 банк томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сонида ўзгариш кузатилмаган.
Ўтган 11 ой давомида терминаллар орқали тушган тушумлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ўрнатилган терминаллар орқали бир ой давомида ўртача 21 млн. сўм атрофида тушум тушмоқда.
Банклар кесимида муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил 11 ойи давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида барча маълумотларни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Август ойида олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ортди
Ипотека банк 1,4 трлн сўмлик еврооблигацияларни жойлаштирди
Халқ банкида етакчи тадбиркор аёллар билан учрашув ўтказилади