"Asaxiy Books" лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаев корхона ва ташкилотларда янги йил байрами билан совғалар бериш корпоратив анъанаси борлиги ҳақида сўз юритиб, ушбу жараёнда совға сифатида китоб берилиши лозимлигини айтган.
"Мен байрамга совға бериш ниятидаги инсонларга мурожаат билан чиқмоқчиман. Совғанинг катта ёки кичиги бўлмайди, лекин яхшилик тилайдиган қадрлиси бўлади. Шу учун ҳам сиздан имкониятдан келиб чиқиб бошқа маҳсулот эмас, китоб совға қилишни илтимос қилган бўлардим. Бу билан сиз совға бераётган инсонга яхшиликни, яхши қадриятни тилаган бўласиз. Китоб еб тугатиладиган нарса эмас, у совғани олган инсонга йиллар давомида сизни эслатиб теради." - деган Фируз Аллаев.
Ф.Аллаев
Фото: Шахсий архив
Ф.Аллаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги нашриётлар шундоқ ҳам "оғир кунларни" бошдан кечиришмоқда. Шунақа вақтда совғага китоб танлаш, ижтимоий муҳим бўлган бир соҳани қўллаб қувватлаш ҳисобланади. Бугунги кунда www.asaxiy.uz да турли нашриётлар чоп этган 3500 хилдан ортиқ китоблар сотилмоқда.
"Биз совғангизни манзилига, керакли одамнинг қўлида, ҳатто махсус тилаклар билан етказиб беришимиз мумкин. Мен бўлсам лойиҳа раҳбари сифатида совғангиздан келган ҳар бир сўмни яна янги китоблар чоп этишга сарфлашга ваъда бераман. Биргина совға билан ҳам янги китоблар чиқишига сабабчи бўласиз, ҳам совға оладиган инсонга яхшиликни тилаган бўласиз.
Унутманг китоб қадрли ва тўғри қадрият тарғиб қилувчи, келажагимиз учун муҳим совға." - деб мурожаатини якунлаган Фируз Аллаев.
Тасодифий хабарлар
20 йиллик юбилей, янги банк маҳсулотлари, янгиланган мобил илова — Давр банкда 2021 йил якунлари
Микрокредитбанк Тошкентда пресс-тур уюштирди
Туронбанк ҳудудлардаги ходимлар учун корпоратив тренинглар ташкил қилишни бошлади