Марказий банк жорий йил 15 декабрь куни эълон қилинган янги намунадаги пул белгиларидан "50 000 сўм" банкнотанинг олд тарафида техник хато аниқланганлигини маълум қилди. Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани айтилган.
Фото: Марказий банк
Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган.
Шу сабабли Марказий банк янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини таъкидлаган.
Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур банкноталар ҳали эмиссия қилинмаган ва фақатгина техник хато тўғриланган ҳолда эмиссия қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банкнотлар дизайнларига бефарқ бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигини билдиради, дейилган хабарда.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади
Капиталбанк Uzum экотизимининг бир қисми бўлади
Tenge Bank'нинг IPO'си, Halyk Market'нинг ўзбек бозорида пайдо бўлиши — Умут Шаяхметова Halyk Bank'нинг Ўзбекистондаги келгуси фаолияти ҳақида гапирди
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди
Ўзбекистон ва ЕТТБ илк маротаба своп операциясини амалга оширди