24–26 август кунлари Тошкент шаҳрида илк бор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Global Finance & Technology Network (GFTN) ҳамкорлигида ташкил этилган Silk Road Finance & Technology Forum бўлиб ўтди.
Форумнинг муҳим тадбирларидан бири исломий молияни ривожлантириш ва молия сектори учун янги имкониятларга бағишланган Islamic Finance Day бўлди.

Фото: ANORBANK
Тадбир доирасида ANORBANK исломий молия институтлари ва соҳа экспертларини бирлаштирувчи халқаро ташкилот — CIBAFI делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга CIBAFI Бош котиби Hamza Bawazir бошчилик қилди.
Учрашув давомида ANORBANK исломий молияни ривожлантириш бўйича ўз қарашларини тақдим этди ҳамда CIBAFI вакиллари билан халқаро тажриба, замонавий амалиётлар ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Фото: ANORBANK
Муҳокама қилинган асосий масалалардан бири ANORBANKнинг CIBAFIга аъзо бўлиш имконияти бўлди. Банк учун бу халқаро профессионал алоқаларни кенгайтириш, соҳанинг етакчи экспертизасидан фойдаланиш ва исломий молия йўналишида илғор жаҳон амалиётларини жорий этиш сари навбатдаги қадамдир.

Фото: ANORBANK
ANORBANK Ўзбекистон молия бозори учун янги имкониятлар очадиган ҳамкорликларни ривожлантиришда давом этади.
