Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади

02.09.2026 07:17

423

Жорий йил 18 сентябрь куни "Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Тошкент шаҳри, "Tashkent City" ҳудудидаги AsakaTower биносидаги банк бош офисида бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибидан 4 та масала ўрин олган.

Фото: Асакабанк

"Асакабанк" АЖ Кенгашининг 2026 йил 27 августдаги қарорига мувофиқ, банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 18 сентябрь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳар Tashkent City, AsakaTower'даги "Асакабанк" АЖ бош офиси биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин эгаллаган:

  • "Асакабанк" АЖнинг 2026 йил учун қайта кўриб чиқилган бизнес-режасини тасдиқлаш;
  • "Асакабанк" АЖ Бошқаруви тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш;
  • "Асакабанк" АЖ Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш;
  • "Асакабанк" АЖ Кенгаши аъзоларини сайлаш.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида банк акциядорларига хабар бериш учун тузиладиган реестр санаси — 2026 йил 27 август.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашувчи Банк акциядорлари реестрини тузиш санаси — 2026 йил 14 сентябрь.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги материаллар билан Тошкент шаҳар, Tashkent City, AsakaTower'да жойлашган банкнинг бош офиси биносида танишиш мумкин.


Теглар:

#асакабанк#АУЙ

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган