Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари иштирокида «ABB Davr» банки лойиҳаси очилди

24.08.2026 13:39

303

Озарбайжоннинг ABB Банки «Davr Bank»нинг назорат пакетини сотиб олиб, Ўзбекистон банк секторига «ABB Davr» бренди остида кирди. Лойиҳанинг расмий очилиши 23 август куни икки давлат президентлари иштирокида бўлиб ўтди.

Фото: ABB Davr bank

2026 йил 23 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокида онлайн тарзда «ABB Davr» банки лойиҳасининг очилиши бўлиб ўтди. Маросим Озарбайжон томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларни ишга тушириш ва пойдевор қўйишга бағишланган тадбир доирасида ташкил этилди.

Фото: ABB Davr bank

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ушбу воқеани Озарбайжоннинг етакчи банкларидан бирининг Ўзбекистон бозорига чиқиши сифатида таърифлади.

Лойиҳа ABB Банки томонидан Ўзбекистон тижорат банкларидан бири — Davr Bank акцияларининг асосий назорат пакетини сотиб олишни ва мамлакат бозорида «ABB Davr» бренди остида фаолиятни давом эттиришни назарда тутади.

Фото: ABB Davr bank

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Тошкентда IV Ўзбекистон–Озарбайжон минтақалараро форуми доирасида ABB Банки Бошқаруви раиси Аббас Ибрагимов ҳамда Davr Bank асосчиси ва Кузатув кенгаши раиси Лутфулла Убаев ABB Банки томонидан Davr Bank акцияларининг асосий назорат пакетини сотиб олиш тўғрисидаги битимни имзолаган эди.

Шу тариқа лойиҳа ишга туширилди ва ABB Банки 2026–2028 йилларга мўлжалланган стратегик ривожланиш режасида назарда тутилган географик экспансия мақсадига мувофиқ Ўзбекистон молия бозорига чиқди.

Банк қандай хизматлар кўрсатади

«ABB Davr» бренди остида банк Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида корпоратив ва чакана мижозларга универсал молиявий хизматлар тақдим этади. ABB Банки молиявий гуруҳи Ўзбекистон бозорида сўнгги йилларда ўзини оқлаган корпоратив бошқарув тизимини, рақамли ечимларни, сунъий интеллектга асосланган инновацион лойиҳаларни, шунингдек кичик ва ўрта бизнес учун универсал молиявий ечимларни кенг қўллашни режалаштирмоқда.

Фото: ABB Davr bank

Аҳолиси тахминан 40 миллион кишини ташкил этадиган ва иқтисодиёти жадал ривожланаётган Ўзбекистоннинг банк секторида ABB Банки янги ёндашувларни жорий этиш ва замонавий мижозларга хизмат кўрсатиш тажрибасини шакллантиришни мақсад қилган. Алоҳида эътибор мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилади.

Ушбу бозордаги мақсадли фаолият ABB Банки учун ҳам янги имкониятларни очади ҳамда ABB Банки молиявий гуруҳининг минтақавий ва халқаро миқёсдаги танилишини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ABB Банки бошқаруви раиси Аббас Ибрагимов Озар банкининг Ўзбекистон бозорига чиқиши учун шароит яратгани учун Озарбайжон ва Ўзбекистон президентларига, шунингдек ушбу жараённи қўллаб-қувватлаган тегишли давлат тузилмаларига миннатдорчилик билдирди.

«ABB Банкининг янги стратегик даврга белгиланган географик экспансия мақсадига эришиш йўлидаги илк қадами айнан Ўзбекистонда қўйилгани биз учун муҳим аҳамиятга эга. Биз ушбу лойиҳани Ўзбекистондаги узоқ муддатли фаолиятимизнинг боши сифатида кўрамиз ва мамлакат бизнеси, фуқаролари ҳамда иқтисодиёти учун ишончли молиявий шерикка айланишга интиламиз. Мақсадимиз — янги имкониятлар яратиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва Озарбайжон билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига ҳисса қўшиш»,— деб таъкидлади А.Ибрагимов.

Davr Bank асосчиси ва Кузатув кенгаши раиси Лутфулла Убаевнинг таъкидлашича, банк ушбу битим билан биз банк хизматларини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишни режалаштирган.

Янги шеригимизнинг тажрибаси, инновацион технологиялари ва барқарор капитали Davr Bank'га қисқа муддатда мижозларига илғор молиявий маҳсулотларни таклиф қилиш имконини беради. Ушбу шериклик банкимиз учун барқарорлик ва технологик ривожланиш омили бўлади», — деди Л.Убаев.

Теглар:

#даврбанк#Озарбайжон халқаро банки#убаев

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган