Бизнесни ривожлантириш банки Silk Road форумида биометрик тўловлар ва янги технологик ечимларни намойиш этмоқда

24.08.2026 16:28

136

Тошкентда ўтказилаётган Silk Road Finance & Technology Forum’да Бизнесни ривожлантириш банки кафт ва табассум орқали тўлов амалга ошириш имконини берувчи биометрик тизимни намойиш этди. Банк форум давомида ўз IT-компанияси билан биргаликда сунъий интеллектга асосланган қатор янги рақамли молиявий ечимларни ҳам тақдим этмоқда.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Global Finance & Technology Network (GFTN) ҳамкорлигида ташкил этилган Silk Road Finance & Technology Forum ўз ишини бошлади. 2026 йилнинг 24-26 август кунлари бўлиб ўтаётган ушбу тадбирда «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ўзининг қатор янги технологик ечимларини кенг оммага тақдим этмоқда.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Банк мазкур форумда ўзи таъсис этган BRB-TECH IТ-компанияси билан биргаликда иштирок этиб, мустақил равишда ишлаб чиқилган рақамли банк платформалари ва сунъий интеллектга асосланган маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

Кафт ва табассум орқали тўлов тизими

Стенднинг асосий ва энг эътиборга молик экспонати — бу биометрик тўлов тизими. Ушбу ечим мижозларга банк картаси, смартфон ёки бошқа қурилмаларсиз, фақатгина кафтини сканерлаш ёки юз тузилиши (табассум) орқали тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Ўзбекистон банк секторида биринчилардан бўлиб тақдим этилаётган ушбу тизим тўлов технологияларининг янги босқичи сифатида баҳоланмоқда. Стенд меҳмонлари биометрик тўловларни жонли равишда синаб кўриш имкониятига эга бўлишмоқда.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Рақамли ва сунъий интеллектга асосланган бошқа ечимлар

Шунингдек, банк тадбир доирасида қуйидаги инновацион лойиҳаларини ҳам намойиш этмоқда:

Кредит мониторинги ва эрта огоҳлантириш тизими: Кредит портфелидаги рискларни реал вақт режимида таҳлил қилиб, активлар сифати ёмонлашиши белгиларини аниқлайди ва риск-менежмент учун тавсиялар ишлаб чиқади.

АI асосидаги ундириш тизими: Муаммоли қарздорликлар билан ишлашни автоматлаштирувчи лойиҳа бўлиб, унда сунъий интеллект оператори мижозлар билан телефон музокараларини мустақил олиб боради (кўргазмада тизимнинг реал қўнғироқ ёзувлари тақдим этилмоқда).

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

«Biznes 24/7» платформаси: Юридик шахслар учун масофавий банк хизматлари платформаси. У орқали мижозлар кун-у тун тўловларни амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш имконига эга.

CRM360: Банкнинг барча бизнес йўналишларини ва мижозлар билан муносабатларни ягона экотизимга бирлаштирувчи ички CRM-платформа.

«Sherdor» премиум картаси: Ўзбекистоннинг тарихий меросига ишора қилувчи, ноёб дизайнга эга янги банк картаси. Картанинг концепцияси Буюк Ипак йўли анъаналари ва инновацияларни бирлаштириш ғоясига мос келади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Маълумот ўрнида, Silk Road Finance & Technology Forum Марказий Осиёда молиявий технологияларни ривожлантириш учун муҳим платформа ҳисобланади. Тадбир 2030 йилга қадар Ўзбекистонда ФинТех компаниялари сонини 200 тага етказиш, соҳага 1 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш, очиқ банкинг (Open Banking) тизимини ривожлантириш ва 5 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлаш каби стратегик мақсадларни кўзлайди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ классик банк хизматларини BRB-TECH орқали яратилаётган замонавий технологик ишланмалар билан уйғунлаштираётганини ушбу кўргазма орқали намойиш этмоқда. Иштирокчилар стендда банкнинг тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирган кредитлари ҳажми ва молиялаштирилган лойиҳалар статистикаси билан ҳам танишишлари мумкин.

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#SRFTF

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган