Тошкентда бўлиб ўтадиган «Silk Road Finance & Technology» форуми ҳомийси бўлган OSON халқаро финтех-холдинги Tenpay Global компанияси билан Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги молиявий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган янги ҳамкорликни эълон қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Tenpay Global халқаро тўлов инфратузилмасини, хусусан, Хитойнинг Weixin Pay (WeChat Pay) рақамли экотизими билан боғлиқ тармоқни ривожлантириб келмоқда.
«Ҳозирча тафсилотларни сир тутамиз. Фақат шуни айтишим мумкинки: Хитой — Марказий Осиё ва OSON халқаро стратегиясининг энг муҳим йўналишларидан биридир. Барча маълумотлар 24 август куни очиқланади», — деди OSON асосчиси ва бош директори Фарҳод Маҳмудов.
Расмий имзолаш маросими 24 август куни «Silk Road Finance & Technology» форуми доирасида ўтказилади.