Қандай қилиб ANORBANK ELMA ёрдамида Ўзбекистонда биринчи бўлиб тўлиқ рақамли банкка айланди?

Elma (2) копия

Лойиҳа ҳақида

ANORBANK – Ўзбекистондаги биринчи тўлиқ, хизматларидан офисга бормасдан ҳам фойдаланиш мумкин бўлган, рақамли банк. Лойиҳа ишлаб чиқиш ва  тадбиқ қилиш даври карантин даврига тўғри келганлиги билан ўзига хосдир. Шунингдек, лойиҳа интеграциялашган АТ тизимлари сони сабабли ягона ҳисобланади. ELMA ва ANORBANK банк фаолиятининг биринчи куниданоқ елкама елка ишлашни бошлаган.

Лойиҳани тадбиқ қилиш ELMAнинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари – TUNE Consulting компанияси томонидан амалга оширилди. TUNE Consulting асосчиси Фарход Обидхонов, ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари - АТ бўлими директори Нуритдин Ҳамидов билан суҳбатлашди.

 Ф.О.: Банк ҳақида қисқача гапириб берсангиз.

Н.Х.: ANORBANK Ўзбекистондаги биринчи ҳақиқий ва тўлиқ рақамли банкдир. 2020 йил охирида очилганимизга қарамай, барча хизматлардан веб-сайт, мобил илова ёки 24/7 алоқа марказлари орқали кўрсатишни йўлга қўйдик.

Биз айнан шундай концепцияни танладик, чунки у бизнинг давримизда ўзини тўлиқ оқлайди. Мамлакат аҳолиси мобиллашшиб бормоқда ва рақамли технологиялардан фойдаланишни ва хизматларнинг кўп қисмидан дунёнинг исталган нуқтасидан масофадан туриб, ​​кечаю кундуз фойдаланишни афзал кўришмоқда. Бизнинг шаҳарда одатий филиалларимиз йўқ, лекин биз бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб қурилмаларда мавжудмиз.

Шунингдек, биз ҳар бир мижозга индивидуал ёндашувни сақлаган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш хавфсизлигини кафолатлаган ҳолда, ҳар қандай сўровни имкон қадар тезроқ кўриб чиқиш учун кўп куч сарфладик.

Рақамли банкинг бўйича танлаган стратегиямиз бизни ҳар доим янги ғояларга очиқ бўлишга ундайди. Бизнинг ходимларимиз одатий банк ходимларидан фарқ қилади: жамоанинг 70% АТ бўлими ходимларидан иборатулар бизнинг уникал платформамизнинг узлуксиз ривожланиши учун масъул бўлган таҳлилчилар ва ишлаб чиқувчиларидир.

Ф.О.: Нима учун ELMA танланди? Лойиҳа қандай бошланди?

Н.Х.: Бизга WORD дастуридаги техник процедураларни эмас, балки рақамли шаклдаги тўлиқ жараёнларни тасвирлаш учун ББМ (бизнес бошқариш менежменти) тизими керак эди. Бу бизнинг чақирув эди. ELMA компанияси TUNE Consulting каби таниқли ҳамкор томонидан тақдим этилгани ва Ўзбекистон учун тайёр маҳаллийлаштирилган ечимларнинг мавжудлиги танлов учун асосий омил бўлди.

Дастлаб биз TUNE Consulting дастурини амалга ошириш гуруҳи билан биргаликда янги ANORBANK ишга тушириш учун муҳим бўлган асосий бизнес жараёнларни кўриб чиқдик. Тажриба шуни кўрсатадики, бу жараёнлар нафақат банк фойдаланувчиларининг сони ва гуруҳлари туфайли, балки кўплаб тизимлар билан муваффақиятли интеграциялашув зарурати туфайли ҳам энг мураккаби бўлиб чиқди. Кредит конвейери қуйи жараёнининг ўзи мижозлар маълумотларини 10 та алоҳида тизим ичидан тез ва зудлик билан тўплашни таъминлайди ва мантиқан бу жараён мижозларни қабул қилишнинг фақат бир қисмидир.

ELMA ББМ тизимини жорий этиш лойиҳасининг МҲЗМ (минимал ҳаёт учун зарур маҳсулот) асосий ва энг мураккаб 20 та бизнес-жараённи ишга туширишни ўз ичига олди ва 2021 йил бошида бизнесни бошлаш имконини яратди.

Натижада биз банк фаолиятининг биринчи куниданоқ бизнес жараёнларини автоматлаштиришга эришдик. Бу бизни янги тизимга ўтгандан кейин ҳам амалиётдаги тажрибага мослашишга мажбур бўлган ҳамда фойдаланувчиларнинг маънавий таъсирини ҳисобга олиши керак бўлган банклардан ажратиб туради.

Лойиҳа пандемия ва интеграция АТ тизимлари сони туфайли алоқа нуқтаи назаридан ажралиб туради. 2020 йилнинг май ойидан декабригача бўлган қатъий карантин даврида барча ишлар масофадан туриб амалга оширилди. Лойиҳанинг барча иштирокчилари бор диққат-эътиборини лойиҳага қаратгани лойиҳани 2021 йил январь ойида тўлиқ ишга тушириш имконини берди.

Кафолат муддати тугагандан сўнг, биз тизимни бутунлай мустақил равишда ривожлартирамиз. Амалга оширилаётган жараёнларни доимо таҳлил қилиб, замон билан ҳамнафас тарзда мослаштирамиз.

company

Ф.О.: Лойиҳада кимлар иштирок этди?

Н.Х.: Банк ELMA лойиҳасини ишга тушириш билан банк ҳам ишга тушди. Шу боис, лойиҳа барча асосий ходимларга, жумладан, банкнинг топ-менежменти ҳам алоқадор бўлди, деб айта оламан.

Ф.О.: Сиздаги жараёнларнинг ўзига хослиги нимада?

Н.Х.: Масофавий хизмат кўрсатишни таъминлаганимизда. Мижозларимиз банкка ташриф буюришлари шарт эмас, шунинг учун биздаги мижозларга маълумот бериш (хизматлардан фойдаланиш) жараёнлари Ўзбекистонда мавжуд эмас. Улар орасида МБХ (Масофавий банк хизматлари), банк веб-сайти, алоқа-марказ ва IP-телефония билан, шунингдек, банкнинг автоматлаштирилган тизими билан ҳам чуқур интеграциялашуви мавжуд.

Ф.О.: Лойиҳа даромадда, харажатда, сифатда, жараённинг давомийлигида, мижозлар эҳтиёжини қондиришда, бошқариш қобилиятида, ташкилий маданиятда қандай таъсир қилди?

Н.Х.: Баъзи объектлар учун харажатларни 40% гача камайтириш режалаштирилган. Аста-секин, биз автоматлаштириш ва кўрсаткичлар анализи лойиҳаси туфайли жараёнлар устидан тўлиқ назоратга эга бўламиз. Ҳозирда ELMA ББМ тизимининг самарали ишлашининг 6-ойидан бошлаб 15 ой ичида лойиҳанинг ўзини оқлашини тахмин қилмоқдамиз.

Ф.О.: Сизнинг асосий ютуғингиз нимада? ББМни амалга оширувчи ташкилотларга қандай маслаҳат бера оласиз?

Н.Х.: Биринчи кундан бошлаб тизимда қайси жараёнларни амалга оширишни хоҳлаётганингизни аниқ билиб олинг. ELMA ББМ жуда мослашувчан ва айни жараён турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин, қолаверса худди шу жараён бошқа жараёнларда қайта ишлатилиши мумкин.

Ф.О.: Келажакда тизимни ривожлантириш бўйича қандай режалар бор?

Н.Х.: Тизимни банк раҳбарияти томонидан белгиланган мақсадларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш. Шу мақсадда биз кадрлар бўлими билан биргаликда ELMA тизимини биладиганлар билан жамоамизни кенгайтириш устида доимий ишламоқдамиз, сотувчилар (вендор) билан биргаликда қўшимча ўқув курсларини ўтказамиз.

Банк бир жойда турмайди ва “Биринчи Миллий рақамли банк” мақоми остида хизмат кўрсатиш сифатни ошириш бўйича доимий иш олиб бориш мажбуриятини юклайди. Биз замон билан ҳам нафас бўлиш ва мижозларимизга тез ва қулай рақамли хизматлар кўрсатиш учун мустақил равишда жараёнларга янги ёндашувлар киритишимиз мумкин.

Теглар:
×