OSON асосчиси Фарҳод Маҳмудов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

14.08.2026 13:04

215

Президент Шавкат Мирзиёев 20 август — Тадбиркорлар куни арафасида бир гуруҳ бизнес вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Фармонга кўра, 60 дан ортиқ тадбиркор орден, медаль ва фахрий унвонларга сазовор бўлди, улар орасида OSON тўлов хизматини бошқарувчи «Brio Group» АЖ раҳбари ва асосчиси Фарҳод Маҳмудов ҳам бор.

Фарҳод Маҳмудов / Фото: OSON

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди. Мукофотлар мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратишдаги хизматлар учун берилган.

Ҳужжат билан жами 66 нафар (таҳр.) тадбиркор ва корхона раҳбари тақдирланди. Хусусан, улар «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор», «хизмат кўрсатган саноат ходими», «хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвонлари, шунингдек, «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик», «Мардлик» ва II даражали «Саломатлик» орденлари, «Соғлом турмуш», «Жасорат», «Келажак бунёдкори» ҳамда «Шуҳрат» медалларига лойиқ деб топилган.

«Шуҳрат» медали билан мукофотланганлар қаторида «Brio Group» акциядорлик жамияти бош директори Фарҳод Ғайратович Маҳмудов ҳам бор.

«OSON холдинги учун бу мукофот жамоа меҳнатининг натижалари ҳамда компаниянинг Ўзбекистон рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасининг муҳим эътирофидир.» — дейилади компания хабарида.

«Brio Group» — 2016 йилда Фарҳод Маҳмудов асос солган ва Ўзбекистондаги илк электрон пул тизими сифатида ишга тушган OSON лойиҳасининг оператори. Кейинги йилларда OSON электрон ҳамён, OsonX криптоҳамёни, Oson eSIM рақамли алоқа хизмати ва Oson Business B2B платформасини бирлаштирган экотизимга айланди ҳамда хизмат кўрсатиш георгафиясини Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва БААгача кенгайтирди. Компания маълумотига кўра, фойдаланувчилар сони 3 миллиондан ортиқни ташкил қилади.

Теглар:

#OSON#Фарҳод Маҳмудов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган