"Фермерлар мактаби" – Агробанк ташаббуси билан яратилган Ўзбекистондаги илк қишлоқ хўжалигида замонавий билим ва малака берадиган янгича ўқув дастури бўлиб, чорвачилик, паррандачилик, сабзавот ва полизчилик, иссиқхона хўжалиги ҳамда бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик дарслари олиб борилади.
Фермерлар мактаби бир пайтнинг ўзида Республикамизнинг 5 та ҳудудида (Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз ва Нукус шаҳарларида) тингловчиларга ягона стандартлашган таълим дастурини тақдим этади. Тингловчилар республиканинг исталган ҳудудидан иштирок этишлари мумкин.
2 ойлик ўқув курсида таълим олиш билан боғлиқ барча харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилади.
Шошилинг! Қабул муддати тугашига оз фурсат қолди. Аризалар 2021 йил 12 майга қадар fermermaktab.uz сайти ва @fermerlar_maktabi_bot орқали қабул қилинади.
Маълумот учун:
- +99895 500 80 10
- +99895 500 80 01
Тасодифий хабарлар
Ойбек Турсунов "Капиталбанк" АТБ аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди
Жиззахда 1,7 млрд. сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Марказий банк ўқитувчилар учун молиявий саводхонлик бўйича танлов эълон қилмоқда
Охирги икки ҳафтада ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 1,77 фоизга мустаҳкамланган
Валюта биржасида Россия рубли билан ҳам битимлар тузилиши бошланди