Банклардан 500 АҚШ долларгача валютани "ҳужжатсиз" сотиб олиш мумкин бўлди

10.08.2026 07:16

91

Жисмоний шахслар энди банклардан 500 АҚШ долларигача эквивалентдаги нақд чет эл валютасини паспорт ёки ID-картасиз сотиб олиши мумкин бўлди. Илгари ҳужжатсиз валюта харид қилиш чегараси 100 долларни ташкил этар эди.

Фото: Dzen

9 августдан бошлаб жисмоний шахслар банклардан 500 АҚШ долларигача эквивалентдаги нақд чет эл валютасини паспорт ёки ID-картасиз сотиб олиши мумкин бўлди. Илгари ҳужжатсиз валюта харид қилиш чегараси 100 долларни ташкил этар эди.

Янги тартибга кўра, мижозни идентификация қилиш талаб қилинадиган чегара беш баравар — 100 доллардан 500 долларга оширилди. Бундан ортиқ миқдорда нақд валюта сотиб олишда эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Ушбу ўзгариш Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қўшма қарорида белгиланган бўлиб, ҳужжат 8 май куни давлат рўйхатидан ўтказилиб, уч ой ўтиб кучга кирди.

Қарор доирасида яна бир қатор ўзгаришлар ҳам амалга оширилди. Жумладан, мижозни идентификация қилишда паспорт ёки ID-картанинг асл нусхаси билан бирга унинг ЯИДХП ёхуд "Ижтимоий карта" иловасидаги электрон шаклидан фойдаланишга рухсат берилди. Шунингдек, банкларда ҳисобварақ очмасдан ёки ундан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган операцияларда мижозни мажбурий текшириш чегараси 175 млн сўм этиб белгиланди.

Теглар:

#валюта#доллар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган