Бир неча йил олдин банк картаси фақат маош олиш ёки нақд пул ечиб олиш учун қулай "пластик" сифатида қабул қилинган бўлса, бугунги кунда у кундалик молиявий операцияларни амалга ошириш имконини берувчи тўлақонли рақамли воситага айланган. Карта орқали харидлар учун пул тўлаймиз, яқинларимизга маблағ ўтказамиз, обуналарни расмийлаштирамиз, саёҳатларни бронь қиламиз ва халқаро транзакцияларни амалга оширамиз.
Ўзбекистон финтех бозорининг ривожланиши билан бирга фойдаланувчиларнинг талаблари ҳам ортиб бормоқда: мижозлар учун тезлик, қулайлик ва минимал расмиятчилик муҳим. Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда, "Asia Alliance Bank" АТБ пластик карталар йўналишини жадал ривожлантирмоқда. Ўтган йил давомида банкнинг карта портфели 28 фоиздан кўпроққа, рақамли экотизим орқали нақд пулсиз транзакцияларнинг умумий ҳажми эса 35 фоизга ошди.
Банк фаолиятида универсал андозалардан воз кечиб, аниқ ҳаётий вазиятларга мослаштирилган ечимларни қўллашга эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда "Asia Alliance Bank" маҳсулотлар қатори мижозларнинг турли эҳтиёжларини қамраб олади.
Вақтни қадрлайдиган мижозлар Alliance Pay иловаси орқали бир неча дақиқада расмийлаштириладиган MOMENT тезкор карталари ва виртуал карталардан фойдаланишлари мумкин. Сўнгги бир йил ичида виртуал карталарни чиқариш сони 2,5 баробарга ошди.
Junior линияси ота-оналарга фарзандларига илова орқали тўлиқ назорат остида бюджетни бошқариш асосларини ўргатишга ёрдам беради.
UzCard Sherdor — эксклюзив хизматлардан фойдаланиш, жумладан, Тошкент халқаро аэропортининг CIP Lounge ва дунё бўйлаб халқаро бизнес залларига бепул кириш имконини берувчи миллий премиум карта ҳисобланади. Шунингдек, консьерж хизматлари, VIP-заллар ва халқаро суғуртадан кенгайтирилган фойдаланиш имкониятига эга Visa Platinum, Visa Infinite ва Mastercard World Elite карталари таклиф этилади.
Маблағлардан қулай фойдаланиш имкониятини берувчи овердрафт функцияли карталар режалаштирилмаган харажатлар учун кредит лимитидан тезда фойдаланиш имконини беради.
Visa Direct ва Mastercard MoneySend хизматлари ёрдамида мижозлар бир неча дақиқада бутун дунё бўйлаб пул ўтказмаларини тўғридан-тўғри жўнатишлари ва ўз карталарига қабул қилишлари мумкин. Бир йил ичида бундай халқаро ўтказмалар ҳажми 42 фоизга ошди.
Бугунги кунда мижозлар шунчаки алоҳида "пластик"ни эмас, балки қулай рақамли муҳитни танламоқда. Alliance Pay иловаси барча банк хизматларини ягона платформада бирлаштиради. Мобил илованинг фаол фойдаланувчилари сони йил давомида 30 фоизга ошди. Кунлик харидлар учун кешбэкли ҳамкорлик дастурлари ва содиқлик тизимлари ривожлантирилмоқда. Кредитлар, омонатлар ва карталарга буюртма бериш 24/7 режимида масофадан туриб амалга оширилади.
Бутун оила учун хизматларни ривожлантириш ва маҳсулотлар қаторини доимий равишда кенгайтириш орқали "Asia Alliance Bank" АТБ мижозларга замонавий ва қулай молиявий хизматларни тақдим этишда давом этмоқда.
