Президент банкларнинг маҳалладаги ишини танқид қилди

21.07.2026 10:21

319

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишида банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканлигини билдирди. Йиғилишда "вилоят ва туман банклари раҳбарлари келгуси уч ойликда натижа қилмаса, лавозимини тарк этиши" айтилди.

Фото: Президент Матбуот хизмати

21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда давлат раҳбари банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканлигини билдирди. Шу боис, Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари ва давлат банклари филиаллари бошлиқларининг фаолиятига қатъий эътироз билдирилди.

"Вилоят ва туман банклари ҳамда маҳалла уюшмалари учун бу йил синов ва амалий аттестация йили бўлади. Кейинги уч ойда натижа қилган раҳбар ишида қолади, ўзгариш қилмагани эса лавозимини тарк этади", - дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада қандай иш кетаётгани, қандай ўзгариш бўлаётганини назорат қилиш вазифаси қўйилди. 

Шунингдек, йиғилишда банклар балансидаги сотилмай турган мулклар масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ҳозирда банклар балансида 9,3 трлн сўмлик 2 411 та мол-мулк сотилмай тургани танқид қилинди. Президент ҳар бир объектнинг банк балансида асосли тургани таҳлил қилинишини, харидори бор, лекин сунъий ушлаб турилган объектлар бўйича қонун устуворлиги таъминлаишини билдирган.

Теглар:

#Маҳалла_банкири#Президент

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган