Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви аъзоси Президент администрациясига ишга ўтди

15.07.2026 15:29

98

2021 йилдан буён Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Фаррух Абдурахмонов Президент администрациясининг "Банклар тизимидаги муаммоларни таҳлил қилиш бўйича лойиҳа офиси"нинг сектор мудири лавозимига тайинланди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Абдурахмонов Фаррух Талипжанович Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг Банклар тизимидаги муаммоларни таҳлил қилиш бўйича лойиҳа офисининг сектор мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзсаноатқурилишбанк хабар бермоқда.

Фаррух Абдурахмонов меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзмиллийбанкда бошлаган. 2018 йилдан буён "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ тизимида фаолият юритиб, корпоратив молиялаштириш, кредитлар мониторинги, муаммоли активлар ҳамда давлат дастурлари йўналишларидаги департаментларга раҳбарлик қилган.

Ф.Абдурахмонов 2021 йилдан эса бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк#Президент администрацияси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган