Uzum мамлакатдаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири бўлиб қолмоқда, бу эса рақамли хизматлар ва платформа иқтисодиётининг республика тараққиётидаги роли ортиб бораётганини кўрсатади.
Ушбу суммага Uzum хизматларининг сотувчилари ва ҳамкорлари — рақамли муҳитда ўз бизнесини ривожлантириб, қонуний фаолият юритаётган ҳамда миллионлаб мижозлар, логистика, маркетинг ва молиявий воситаларни қамраб олган экотизим имкониятларидан фойдаланаётган 100 мингдан ортиқ тадбиркор томонидан тўланадиган солиқлар киритилмаган. Uzum Market таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, маркетплейсдаги сотувчиларнинг айланмаси йиллик ҳисобда 60 фоизга ўсди — бунинг натижасида тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ тушумлари ҳам ортди.
«Биз учун нафақат йирик технологик бизнесни барпо этиш, балки Ўзбекистон иқтисодиёти учун реал қиймат яратиш ҳам муҳимдир. Солиқ тушумларининг ўсиши рақамли хизматлар мамлакат иқтисодий инфратузилмасининг тўлақонли қисмига айланиб бораётганини кўрсатмоқда. Улар тадбиркорларга бизнесини қонуний ривожлантириш, савдони кенгайтириш, иш ўринлари яратиш ва миллионлаб одамлар учун замонавий молиявий воситаларни янада қулайроқ қилишга ёрдам беради», — деб таъкидлади Uzum асосчиси ва бош директори Джасур Джумаев.
Платформа иқтисодиёти Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнеснинг ўсиш омилларидан бирига айланмоқда. Классик чакана савдодан фарқли ўлароқ, рақамли экотизим бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишларни — онлайн савдо, тўловлар, банк маҳсулотлари, муддатли тўлов, логистика ва сотувчилар учун хизматларни бирлаштиради. Бундай формат нафақат платформа ичидаги айланмани ошириш, балки ҳамкорлар бизнесини рақамлаштириш, мамлакат иқтисодиётида шаффоф нақд пулсиз операциялар улушини кўпайтириш ва бизнесни босқичма-босқич офлайндан онлайнга ўтказиш орқали солиқ базасини кенгайтириш имконини беради.
Uzum технологиялар, логистика ва молиявий хизматларни ривожлантиришга сармоя киритишда давом этмоқда. Компания рақамли молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ҳудудлардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда аҳоли ва бизнесга кундалик муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берадиган хизматларни яратишга асосий эътиборни қаратмоқда.
