"2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда 2022 йил 3 январ — душанба, 4 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда.
Фармон қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.
Хусусан:
- 2021 йил 31 декабр (жума) – 2021-йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;
- 2022 йил 1 январ (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);
- 2022 йил 2 январ — якшанба дам олиш куни;
- 2022 йил 3 январ (душанба) ва 4 январ (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.