Tez QR энди OSON иловасида ҳам мавжуд

30.06.2026 17:13

53

Фойдаланувчилар тўлов терминали экранидаги QR-кодни сканерлашлари ва харидни OSON иловасининг одатий интерфейсида тасдиқлашлари мумкин.

Фото: OSON

Жисмоний карталарсиз, смартфон ёрдамида тўловларни амалга ошириш янги стандартга айланмоқда ва OSON бу жараённи янада соддалаштирмоқда. Энди Ўзбекистон бўйлаб йирик супермаркетлардан тортиб кичик қаҳвахоналаргача бўлган 140 мингдан ортиқ савдо нуқталарида Tez QR тизими орқали OSON иловасида тўлов қилиш имконияти мавжуд.

Бу қандай ишлайди?

  • OSON иловасини очинг;
  • тўлов терминали экранида шаклланган Tez QR-ни сканерланг;
  • тўловни биргина босиш билан тасдиқланг.

Маблағ боғланган картадан бир зумда ечиб олинади. Шу билан бирга, хавфсизлик юқори даражада таъминланади. Сизнинг маълумотларингиз ва PIN-кодингиз сотувчига узатилмайди, динамик код туфайли эса транзакция ишончли ҳимояланган бўлиб, илованинг ички тизимида амалга оширилади.

OSON ҳар кунлик қулай молиявий восита сифатида ривожланишда давом этади. Бунда TezQR интеграцияси муҳим босқич бўлди. Тез орада иловада UzQR ҳам тўлиқ ишлайди ва битта смартфон билан барча тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

OSON'ни сўнгги версияга янгиланг ва тўловларни қулай амалга оширинг!

Иловани ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Теглар:

#OSON#tezqr#uzqr

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган