OTP Group илк бор Forbes Global 2000 рейтингига кирди

29.06.2026 15:01

140

OTP Group тарихий натижани қайд этиб, илк бор нуфузли Forbes Global 2000 рейтингида дунёнинг энг йирик ТОП-400 компаниялари сафига кирди. Тўрт йил ичида молиявий гуруҳнинг бундай ютуққа эришиши — унинг глобал бозордаги қудрати ва мижозларга йўналтирилган стратегиясининг муваффақиятини тасдиқлайди.

Фото:Ipoteka bank OTP Group

OTP Group муҳим натижага эришди: гуруҳ тўрт йиллик барқарор ўсиш ортидан илк бор Forbes Global 2000 рейтингида дунёнинг ТОП-400 етакчи компаниялари сафига кирди.

Forbes Global 2000 ҳар йили дунёнинг энг йирик оммавий компаниялари рейтингини эълон қилади. Рейтинг тўртта асосий молиявий кўрсаткич — тушум, фойда, активлар ва бозор капиталлашуви асосида шакллантирилади. Барча кўрсаткичлар тенг даражада ҳисобга олинади. Методикага кўра, ҳар бири бўйича алоҳида 2000 талик рўйхат тузилиб, якуний ўрин умумий натижалар асосида аниқланади.

“OTP Group Forbes Global 2000 рейтингида дунёнинг энг кучли 400 та компанияси сафига кирди. Бу — Венгрияда бош қароргоҳга эга минтақавий банк гуруҳи сифатида ходимларимиз, мижозларимиз ва ҳамкорларимиз билан биргаликда қўлга киритилган муҳим ютуқдир. OTP Group'нинг изчил ривожи барқарор стратегиямиз ҳамда мижозларга йўналтирилган бизнес моделимизнинг мустаҳкамлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бугун 11 мамлакатда фаолият юритаётган қарийб 40 минг нафар ходимимиз 17,5 миллионга яқин мижозларимиз ҳаётини янада қулай ва хавфсиз қилиш йўлида ҳар куни хизмат қилмоқда ҳамда Марказий ва Шарқий Европадаги етакчи ўрнимизни мустаҳкамлаб бормоқда. Барча жамоамизга умумий муваффақиятимизга қўшган ҳиссаси учун, мижозларимизга эса бизга билдираётган ишончи учун самимий миннатдорлик билдираман. Айнан мана шу ишонч барқарор ўсишимизнинг асосидир”, — деди OTP Bank бош директори Петер Чаньи.

2026 йилда OTP Group Forbes баҳолайдиган барча асосий кўрсаткичлар бўйича дунёнинг етакчи ТОП-1000 компаниялари сафидан ўрин олди: фойда бўйича — 360-ўрин, активлар бўйича — 313-ўрин, даромад бўйича — 993-ўрин, бозор қиймати бўйича — 658-ўрин. Якунда эса гуруҳ умумий рейтингда 398-поғонани эгаллади.

Бу натижа айниқса эътиборга молик, чунки атиги тўрт йил аввал OTP Group ҳатто дунёнинг ТОП-1000 компаниялари қаторидан ҳам жой олмаган эди. Шундан буён гуруҳ йил сайин ўз позициясини изчил ва сезиларли даражада мустаҳкамлаб бормоқда.

OTP Group ҳақида

OTP Group Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги етакчи ва жадал ўсаётган банк гуруҳларидан бири бўлиб, юқори даромадлилиги, шунингдек, капитал ва ликвидлик бўйича барқарор кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Бугунги кунда гуруҳ Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиёнинг 11 мамлакатида фаолият юритиб, қарийб 40 минг нафар ходими орқали 17,5 миллионга яқин мижозга кенг қамровли молиявий хизматлар кўрсатиб келмоқда.

OTP Group Марказий ва Шарқий Европа банк секторида кенгайиш ва қўшиб олиш жараёнларини фаол амалга ошираётган етакчи молиявий гуруҳлардан бири ҳисобланади. 2000 йиллар бошидан буён гуруҳ 25 та банкни муваффақиятли қўшиб олиб, уларни ўз тизимига самарали мослаштирган.

OTP Group бош қароргоҳи Венгрияда жойлашган бўлиб, гуруҳ очиқ ва шаффоф мулкчилик тузилмасига эга. Банк гуруҳи акциялари 1995 йилдан буён Будапешт фонд биржасида эркин савдога чиқарилиб, инвесторларга очиқ тарзда таклиф этиб келмоқда.

LinkedIn

Сайт

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Ipotekabank#OTP#рейтинг#forbes

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган