Бизнесни ривожлантириш банки Mashreqbank билан кредит келишувини имзолади

19.06.2026 12:39

186

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бизнесни ривожлантириш банки ва Mashreqbank (БАА) ўртасида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш мақсадида 100 млн долларлик йирик синдикатлашган кредит шартномаси имзоланди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ халқаро капитал бозорларидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб etish ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги стратегик лойиҳаларини изчил давом эттирмоқда.

Хусусан, 2026 йил 18 июнь куни бўлиб ўтган Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи молиявий институтларидан бири — «Mashreqbank» ўртасида 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги синдикатлашган кредит линиясини жалб этиш бўйича расмий келишув имзоланди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Мазкур битим доирасида «Mashreqbank» синдикатлашган молиялаштиришни ташкил этувчи банк сифатида иштирок этди. Лойиҳага Яқин Шарқ, Европа, Марказий Осиё ва Кавказ минтақаларининг қатор нуфузли молиявий институтлари жалб этилган бўлиб, бу халқаро молия ҳамжамиятининг «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга бўлган ишончи ва ҳамкорликка қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Жалб этилган синдикатлашган кредит линияси маблағларини иқтисодиётнинг устувор тармоқларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга, экспорт фаолиятини ривожлантиришга, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишга ҳамда янги иш ўринларини яратишга йўналтириш режалаштирилмоқда.

Мазкур келишув банкнинг халқаро молия бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, хорижий шериклар билан ҳамкорлик географиясини кенгайтириш ҳамда миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлайдиган молиявий ресурслар базасини диверсификация қилиш борасидаги стратегик мақсадларининг амалий ифодасидир.

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш орқали мамлакатда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестицион фаолликни ошириш ва иқтисодий тараққиётга ҳисса қўшишга қаратилган фаолиятини фаол давом эттиради.

Ҳамкорлик асосида.


Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#инвестиция#mashreqbank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган