«Asia Alliance Bank» АТБ халқаро молия бозорларидаги иштирокини фаоллаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш борасидаги стратегик лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишда давом этмоқда.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳининг йиллик йиғилиши доирасида «Asia Alliance Bank» ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ўртасида муҳим келишув (Terms Letter) имзоланди. Мазкур ҳужжатга кўра, банк томонидан 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги янги молиялаштириш линиясини жалб қилиш кўзда тутилган.
Маълумот учун, «Asia Alliance Bank» ва Ислом тараққиёт банки гуруҳи таркибидаги ташкилотлар ўртасидаги шериклик алоқалари узоқ тарихга эга. 2013 йилдан буён ўтган давр мобайнида гуруҳ ташкилотлари томонидан банкка ажратилган жами молиялаштириш ҳажми 45 миллион АҚШ долларига етди.
Ташриф доирасида «Asia Alliance Bank» делегацияси нафақат ИТБ гуруҳлари, балки бошқа қатор нуфузли халқаро молия институтлари вакиллари билан ҳам самарали музокаралар ўтказди. Хусусан, Туркий инвестиция жамғармаси (Turkic Investment Fund) раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари ва Ўзбекистон молия бозорида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу келишувлар банкнинг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлашга ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётининг реал сектори лойиҳаларини самарали молиялаштиришга хизмат қилади.
Ҳамкорлик асосида
