Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти Standard Chartered вакиллари билан учрашди

17.06.2026 11:29

276

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти ҳамда Standard Chartered банкининг Бош ижрочи директори Сайф Малик бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда томонлар узоқ муддатли стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Жорий йилининг 16 июнь куни Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ раҳбарияти ҳамда Standard Chartered банкининг Бош ижрочи директори жаноб Сайф Малик бошчилигидаги делегация ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Музокаралар давомида томонлар халқаро молия бозорларидаги сўнгги тенденциялар, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари ҳамда банклараро муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, халқаро қарз бозорларида иштирок этиш, синдицирланган кредит линияларини жалб қилиш ва савдони молиялаштириш дастурларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Standard Chartered банки делегацияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва банк-молия секторидаги трансформация жараёнларини юқори баҳолаб, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ билан узоқ муддатли ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Мазкур учрашув «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, республика иқтисодиётига узоқ муддатли хорижий капитални жалб қилиш ҳамда халқаро молия бозорларидаги иштирокини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Ҳамкорлик асосида.

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#форум#TIIF

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган