Мижозлар тажрибаси ва хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш соҳасида 19 йиллик тажрибага эга “Interise Group” халқаро компаниясининг Global Customer Choice Index 2026 тадқиқоти якунларига кўра, SQB Ўзбекистон молия бозоридаги банк ва тўлов тизимлари орасида ҳам онлайн, ҳам офлайн хизмат кўрсатиш бўйича умумий рейтингда 1-ўринга лойиқ деб топилди.
Баҳолаш “сирли харидор” методологияси асосида қуйидаги 8 та асосий йўналиш бўйича ўтказилди:
- филиаллар муҳити ва қулайлиги;
- жараёнларнинг технологик даражаси;
- сервис сифати;
- ходимларнинг жамоавий ҳамкорлиги;
- мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги;
- рақамли каналлардан фойдаланиш қулайлиги;
- Алоқа маркази ва онлайн қўллаб-қувватлаш фаолияти;
- барча каналлар ўртасидаги ўзаро уйғунлик.
Экспертлар банк офисларидаги қулай шароитларни ҳамда мурожаатларни бошқа бўлимларга йўналтирмасдан, келиб тушган жойининг ўзида ҳал этиш тизимини юқори баҳоладилар. Шунингдек, рақамли каналларнинг соддалиги ҳамда мобил илова ва анъанавий офислардаги ягона сервис стандартлари банкнинг асосий устун жиҳатлари сифатида эътироф этилган.
Ҳамкорлик асосида