Халқ банки аҳоли ва мижозлар учун яна бир қулайлик яратмоқда

11.12.2021 09:04

1 769

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда дам олиш кунлари валюта айирбошлаш билан муаммога дуч келаётган фуқаролар талабларидан келиб чиқиб, Халқ банки ҳозирча Тошкент шаҳрида ушбу масалага ижобий ечим таклиф этмоқда.

Фото: Халқ банки

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда дам олиш кунлари валюта айирбошлаш билан муаммога дуч келаётган фуқаролар талабларидан келиб чиқиб, Халқ банки ҳозирча Тошкент шаҳрида ушбу масалага ижобий ечим таклиф этмоқда.

Хабарингиз бор, Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги банк хизматлари марказлари:

  • ҳафтанинг иш кунлари давомида 9:00 дан 20:00 гача;
  • дам олиш кунлари 9:00 дан 17:00 қадар хизмат кўрсатиб келмоқда.

Эндиликда, мазкур банк хизматлари марказларининг валюта айирбошлаш шохобчаларида дам олиш кунлари ҳам валюталар айирбошлаш (сотув ва харид) йўлга қўйилди.

Банк хизматлари марказлари қуйидаги манзилларда жойлашган:

  1. "Авиасозлар" (Яшнобод тумани, Авиасозлик кўчаси, 65-уй.);
  2. "Юксалиш" (Учтепа тумани, Фарход кўчаси, 3-а-уй);
  3. "Ҳумо" (Миробод тумани, Қўйлиқ 1 массиви, "Чинор" МФЙ, 1-уй);
  4. "Бобур" (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 40-а уй).

Қўшимча маълумотлар учун 1106 ва +998 71 210-20-02 рақамларига қўнғироқ қилиш ёки Телеграм бот орқали ҳам ўз саволларингизни қолдиришингиз мумкин.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#валюта#тошкент

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган