2026 йил 9 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Hilton Tashkent City" меҳмонхонасида Микрокредитбанк томонидан "MKB Career Event 2026" тадбири ташкил этилди. Тадбир очиқ эшиклар куни форматида ўтказилди. Тадбирни Микрокредитбанк бошқаруви раиси ўринбосари Мамаджанов Иброҳимжон Абдушукурович олиб борди.

Иброҳимжон Мамаджанов / Фото: Микрокредитбанк
Тадбирда республиканинг етакчи олий таълим муассасалари вакиллари, талабалар, битирувчилар ҳамда банк соҳаси мутахассислари иштирок этди.


Фото: Микрокредитбанк
Учрашув давомида таълим ва амалиёт интеграциясини ривожлантириш, ёш мутахассисларни меҳнат бозорига тайёрлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.


Фото: Микрокредитбанк
Тадбир Микрокредитбанкнинг 2026-2028 йиллардаги ривожланиш стратегияси доирасида ёшлар билан ишлаш йўналишини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

Фото: Микрокредитбанк
Тадбир доирасида Микрокредитбанк ва олти нуфузли олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Жумладан, MDIS in Tashkent, Қўқон давлат университети, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали, Янги Ўзбекистон университети, Webster университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан келишувларга эришилди. Мазкур меморандумлар талабалар учун амалиёт дастурларини кенгайтириш, таълим жараёнини амалий тажриба билан бойитиш, истиқболли ёшларни банк тизимига жалб этиш ҳамда битирувчиларнинг иш билан таъминланиш имкониятларини оширишга қаратилган.

Фото: Микрокредитбанк
Тадбир давомида талабалар ва битирувчилар Микрокредитбанкнинг фаолияти, банк тизимидаги замонавий касблар ҳамда мавжуд вакансиялар ҳақида маълумот олди. Шунингдек, улар банкнинг тажрибали мутахассислари ва раҳбарлари билан бевосита мулоқот қилиш, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш ҳамда карьера ривожи бўйича тавсиялар олиш имкониятига эга бўлди.

Фото: Микрокредитбанк
Тадбир якунида фаол иштирокчилар сертификатлар билан тақдирланди.
