Paynet ўзининг венчур компаниясини очди

05.06.2026 17:49

453

«Paynet» АЖ венчур инвестиция йўналишида фаолият юритиши кутилаётган янги — «Paynet Venture Vectors» МЧЖни очди. Шу билан Paynet таъсисчилигидаги шўъба корхоналар сони тўрттага етди.

Фото: Paynet.uz

"Paynet" акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2026 йил 3 июндаги қарори билан, компаниянинг 100 фоизлик таъсисчилигидаги янги корхона - масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Paynet Venture Vectors"ни таъсис этилди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот келтирилган.

Компания номидаги "Venture" сўзи венчур инвестиция йўналишида фаолият юритишини кўрсатади. Рўйхатга олиш ташкилотлари маълумотларига кўра, компаниянинг ОКЭД коди 64990 — молиявий хизматларнинг бошқа турлари сифатида белгиланган.

"Paynet Venture Vectors" МЧЖ устав капитали 1 млрд сўмни ташкил қилади. Компания юридик манзили сифатида Тошкент шаҳри, Яккасарай тумани, Шота Руставели кўчаси, 53Б-уй кўрсатилган. Компанияга Сарвар Зокирович Тўлаганов раҳбар этиб тайинланган.

Сарвар Тўлаганов / Фото: LinkedIn

LinkedIn маълумотларига кўра, С. Тўлагананов "Paynet" АЖда Молиявий режалаштириш ва таҳлил бошқармасига раҳбарлик қилган. Эътиборлиси, 2026 йил 18 май санасида С.Тўлагановнинг таъсичилиги остида, 1 млн сўм устав фонди билан "PAYNET VENTURE INVESTMENTS" МЧЖ ҳам ташкил этилган.

Фотоскрин: stat.uz

Янги компания ташкил этилиши билан "Paynet" АЖ таркибидаги шўъба корхоналар сони тўрттага етди. Улар қаторига "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими), крипто дўкон ва крипто депозитарий лицензияларига эга "Paynet Crypto" МЧЖ, шунингдек "Futherit" МЧЖ киради.

Теглар:

#paynet#венчур_компания

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган