Халқ банки онлайн эскроу хизматини ишга туширди - видеоқўлланма

05.06.2026 16:42

223

Халқ банки Ўзбекистон банк тизимида биринчи бўлиб мол-мулк олди-сотди битимлари кафолатини таъминловчи эскроу ҳисобварақларини масофадан очиш ва юритиш хизматини жорий қилди. Амалиётлар тўлиқ онлайн тарзда, xazna иловаси орқали амалга оширилади.

Фото: Халқ банки

Халқ банки банк тизимида биринчи бўлиб мол-мулк олди-сотди жараёнларида қўлланиладиган эскроу ҳисобварағини очиш ва юритиш хизматини тўлиқ рақамлаштирди. Мазкур амалиёт банкнинг "Xazna" мобил иловаси орқали йўлга қўйилган.

Янги тизим мижозларга банк хизматлари марказларига ташриф буюрмаган ҳолда, эскроу ҳисобварағини масофадан очиш ҳамда битимларни расмийлаштириш имконини беради. Жараёнларни онлайн шаклга ўтказиш орқали ҳужжат алмашинуви ва вақт сарфини қисқартириш кўзда тутилган. Шунингдек, мазкур тизим харидор маблағларининг банк назорати остида сақланишини ҳамда сотувчига тўлов амалга оширилиши кафолатланишини таъминлайди.

Мазкур хизматнинг жорий этилиши Халқ банкида олиб борилаётган молиявий хизматларни рақамлаштириш ва трансформация қилиш жараёнининг таркибий қисми ҳисобланади. Маълум қилинишича, лойиҳанинг жорий биринчи босқичида онлайн эскроу хизматидан фақат Uzcard тўлов тизими карталари орқали фойдаланиш мумкин.


Теглар:

#xazna#эскроу

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган