DataScale компанияси “Asia Alliance Bank” АТБда X-Lance лойиҳаларни бошқариш ахборот тизимини (ЛБАТ, рус тилида: ИСУП - Информационная система управления проектами) муваффақиятли жорий этганини мамнуният билан маълум қилади. X-Lance ЛБАТ — лойиҳаларни режалаштириш, мониторинг қилиш ва вазифалар бажарилишини назорат қилиш учун кенг функционал имкониятларга эга замонавий ечимдир.
Мазкур тизимнинг жорий этилиши Ўзбекистоннинг ёш ва жадал ривожланаётган банкларидан бири бўлган Asia Alliance Bank'га лойиҳа бошқаруви жараёнларини оптималлаштириш, жамоа самарадорлигини ошириш ҳамда лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради.
Интуитив интерфейс ва кучли аналитик имкониятларга эга X-Lance тизими ресурслар, муддатлар ва хатарларни самарали бошқаришга ёрдам беради. Бу эса уни рақамли трансформация шароитида самарадорлик ва иш сифатини оширишга интилаётган молиявий ташкилотлар учун идеал ечимга айлантиради.
"Asia Alliance Bank'да ушбу лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши компаниямиз ривожланишида муҳим босқич бўлди ва молиявий секторда дастурий маҳсулотимизга берилган юқори баҳони яна бир бор тасдиқлади. Ишончимиз комилки, X-Lance ЛБАТ банкда лойиҳа бошқарувини янги босқичга олиб чиқади ҳамда стратегик вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилишига хизмат қилади.”, - дейди DataScale бош директори Роман Соловьёв.
X-Lance маҳсулот директори Ольга Кашинцеванинг таъкидлашича мазкур ечимнинг 2009 йилдан буён бозорда ишончли ўрин эгаллаб келаётган “Asia Alliance Bank”да муваффақиятли жорий этилгани муҳимдир.
"X-Lance замонавий бизнес талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва ҳамкоримиз эҳтиёжларига мослаштирилган. Ишончим комилки, ушбу лойиҳа банк самарадорлигини ошириш ва ички жараёнларни оптималлаштиришда муҳим омил бўлади.” - деди О.Кашинцева.
“Asia Alliance Bank” АТБда X-Lance лойиҳаларни бошқариш ахборот тизимининг жорий этилиши банкнинг асосий лойиҳаларини амалга оширишда аллақачон сезиларли натижалар бераётгани айтилмоқда. Муддатларнинг шаффоф назорати, ресурсларнинг самарали тақсимланиши ва жамоаларнинг узвий мувофиқлашуви туфайли банк энг қисқа муддатларда технологик жиҳатдан мураккаб рақамли лойиҳалардан бирини — Alliance Pay мобил иловасида олтин ва кумушдаги металл ҳисобварақларни ишга туширишни муваффақиятли амалга оширди.
Банк матбуот хизмати ушбу лойиҳа нафақат рақамли молиявий хизматларни ривожлантиришда, балки мижозлар учун янги ечимларни бозорга олиб чиқиш тезлигини оширишда ҳам муҳим босқич бўлганини алоҳида таъкидлади. Қайд этилишича, Alliance Pay иловасини ривожлантириш банкнинг стратегик йўналишларидан биридир. Банк кундалик банк хизматлари, халқаро тўлов ечимлари ва замонавий инвестиция воситаларини ўзида бирлаштирган ягона экотизимни изчил равишда шакллантирмоқда.
"Биз X-Lance тизимидан фойдаланиш лойиҳаларни бошқариш самарадорлигини сезиларли даражада оширишига, ташаббусларни амалга оширишни тезлаштиришига ҳамда Ўзбекистон молиявий хизматлар бозорини янада ривожлантиришнинг муҳим қисмига айланишига ишонамиз."- дейилади банк хабарида.
Компаниялар ҳақида
DataScale компанияси банклар ва молиявий ташкилотлар учун илғор технологиялар асосида самарали рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга ихтисослашган. Компания халқаро лойиҳаларда бой тажрибага эга экспертларни бирлаштирган ҳолда ҳар бир мижоз учун оптимал комплекс ечимларни тақдим этади.
Asia Alliance Bank — Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи ёш ва жадал ривожланаётган банкдир. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2009 йил 15 августда берилган 79-сонли лицензия асосида амалга оширади ҳамда хизматлар сифатини ошириш ва ички жараёнларни оптималлаштириш мақсадида илғор технологияларни фаол жорий этиб келмоқда.
