АТ “Алоқабанк” акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2026 йил 19 июнь куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Йиғилиш тўлиқ масофадан evote.uz электрон овоз бериш хизмати орқали ўтказилади.
Йиғилишда иштирок этиш ва овоз бериш “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖнинг evote.uz платформаси орқали таъминланади. Акциядорлар тизимга кириш учун электрон рақамли имзо калити (ЭРИ) орқали идентификациядан ўтишлари лозим.
Йиғилиш кун тартибига жами 10 та масала киритилган бўлиб, улар орасида банк Кузатув кенгаши ва бошқарув раиси томонидан 2025 йил якунлари бўйича тақдим этиладиган ҳисоботларни тасдиқлаш, соф фойдани тақсимлаш, 2026 йил учун аудиторлик ташкилотини танлаш, аффилланган шахслар билан битимларни олдиндан маъқуллаш ҳамда Уставни янги таҳрирда тасдиқлаш каби масалалар мавжуд.
Умумий йиғилишнинг тўлиқ кун тартиби қуйидагича:
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
- Банк Кузатув кенгашининг 2025 йил иш фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- Банк бошқаруви раисининг 2025 йил иш фаолияти якунлари ҳамда 2026 йилдаги устувор вазифалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
- 2025 йил иш фаолияти якунлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
- Йиллик ҳисобот бўйича бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш;
- 2025 йил иш фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш;
- 2026 йил иш фаолияти якунлари бўйича аудиторлик ҳисоботини тайёрлаш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш;
- Кейинги йиллик умумий йиғилишгача бўлган даврда аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган битимларни олдиндан маъқуллаш;
- Банк Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
- 2025 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
Йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2026 йил 15 июнь куни шакллантирилади. Акциядорларни йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестр шакллантириш санаси 2026 йил 25 май этиб белгиланган.
