2026 йил 23 май куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан “Mastercard” халқаро тўлов тизими банк картаси эгалари учун ўтказган “Трастбанк билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг” акцияси совриндорлари аниқланди. Пойтахтимиздаги “Наврўз” боғида ўтказилган мазкур тадбирда “Трастбанк” ХАБ раҳбарияти, “Mastercard” халқаро тўлов тизими мутасаддилари, молия муассаси жамоаси ва мижозлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фото: Трастбанк
Эслатиб ўтамиз, ушбу акция 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 28 февралга қадар бўлган давр ичида ўтказилиб, қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўйналди:
- АҚШга 1 дона икки киши учун 10 кунлик саёҳат йўлланмаси;
- “Samsun TV” телевизори (3 дона);
- “Samsung” кир ювиш машинаси (3 дона);
- “iPhone 16 Pro” мобил алоқа телефони (3 дона);
- “Apple iPad Air 11” планшети (3 дона);
- электросамокат (3 дона).
- Бош соврин – Хитойда ишлаб чиқарилган “Lixiang Li 7” гибрид автомобили (1 дона).

Фото: Трастбанк
Унда иштирок этиш учун “Трастбанк” томонидан эмиссия қилинган “Mastercard” картасини олиш ва у орқали бир кун давомида 10 (ўн) АҚШ доллари ҳамда ундан кўп қийматда транзакцияларни амалга ошириш зарур эди.
Тадбирда совриндорлар акция иштирокчилари орасидан тасодифий (рандом) танлаш орқали аниқланиб, тасдиқланди. Ушбу жараённи банк мижозлари, ОАВ вакиллари, жамоатчилик вакиллари бевосита кузатиб борди. Шунингдек, банкнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали ҳам жонли эфирда намойиш этилди.

Фото: Трастбанк
Натижаларга кўра, акция бош соврини – “Lixiang Li 7” гибрид автомобили банкнинг наманганлик мижози Иқболхон Дадахоновага насиб қилди.
.jpg)
Фото: Трастбанк
Бундан ташқари, тадбирда кулгу усталари ва эстрада хонандаларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, банк фаолияти ва хизматларига оид интерактив савол-жавоб ўтказилиб, фаол иштирок этганлар молия муассасасининг эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
