Польшалик мутахассис Hamkorbank бошқаруви раиси этиб тайинланди

19.05.2026 09:13

215

Польша, Украина ва Беларусдаги бир қатор банклар ва молия компанияларида ишлаган Рафал Ющак Марцин (Rafal Juszczak Marcin) "Hamkorbank" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинланди. 2021 йил апрель ойидан банк бошқарувига раҳбарлик қилган Бахтиёржон Жўраев раис ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Фото: Juszcak Rafal / Facebook

"Hamkorbank" АТБ Кузатув кенгашининг 2026 йил 13 майдаги йиғилиш баёнига асосан, Ющак Рафал Марцин (Juszcak Rafal Marcin) мазкур банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Унинг расман лавозимга киришиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан номзод белгиланган тартибда келишилган санадан эътиборан амалга оширилади.

Рафал Ющак (Rafal Juszczak) польшалик мутахассис. Маълумоти олий, Гданск университети ҳамда Rouen Graduate School of Management'да банк ва молия йўналишида магистратурани тамомлаган.

Банк тизимидаги фаолиятини Societe Generale банкининг Польшадаги шўъбасида Ички аудит хизмати бошлиғи сифатида бошлаган.

Кейинчалик Полшадаги Bank Handlowy w Warszawie (Варшава тижорат банки), Citibank Poland, PKO Bank Polski каби банкларда раҳбар лавозимларида ишлаган. Бундан ташқари First Ukrainian International Bank (Украина), Prokom Investments (Польша), Getin Holding (Польша), Альфа-Банк (Беларусь), Sense Bank (Украина) каби минтақавий банк ва бошқа молия компаниялари топ-менежментида фаолият олиб борган.

Бахтиёржон Жўраев — банкнинг олдинги Бошқарув раиси / Фото: Банк-молия ва финтехдаги тайинловлар

2021 йил апрель ойидан Hamkorbank бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Бахтиёржон Жўраев бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Теглар:

#hamkorbank#бошқарув_раиси#Rafal Juszczak

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган