Hamkorbank Қурилиш вазирлиги биносини сотиб олди

15.05.2026 14:56

252

"Hamkorbank" АТБ Тошкент марказидаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг собиқ биносини 196,6 млрд сўмга харид қилди. "E-auksion" платформасида ўтган савдо битимига кўра тўловлар бўлиб тўлаш асосида амалга оширилади.

Фото: e-auksion

"Hamkorbank" АТБ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги биносини 196,6 млрд сўмга сотиб олди. Савдолар e-auksion платформасида бўлиб ўтди. Банк бино учун тўловни муддатли бўлиб тўлаш усули орқали амалга оширади.

Фото: e-auksion

Объект Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Ўрда маҳалласи Абай кўчаси 6-уй манзилида жойлашган. Умумий ер майдони 48,33 сотих. Бино ва иншоотнинг умумий майдони 11 724 кв.м. Бино Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Бино ва мол-мулкларни вақтинча сақлаш дирекцияси” давлат муассасаси балансида бўлган. Дирекция 187,24 млрд сўм бошланғич таклиф билан савдога қўйган.

Ушбу бинода Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолият олиб борган. 2025 йил ёзида вазирлик Янги Тошкент ҳудудига кўчиб ўтгач, бино Давактив тасарруфига ўтказилди ва сотувга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу бино 2025 йил 16 декабрда 182,5 млрд сўмга "O‘zshahar qurilish invest" МЧЖга сотилган эди. Кейинчалик ушбу савдо бекор қилинган.

Теглар:

#hamkorbank#хусусийлаштириш#тошкент

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган