"Poytaxt Bank" АЖ Кузатув кенгашининг 2026 йил 30 апрелдаги 4-сонли йиғилиш баёнига асосан, Феруз Икромович Азимов мазкур банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимга уч йил муддатга тайинланади. Унинг расман лавозимга киришиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан номзод белгиланган тартибда келишилган санадан эътиборан амалга оширилади.
Феруз Азимов 1988 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Самарқанд давлат университетини, 2024 йилда эса Банк-молия академиясининг магистратура босқичини (иқтисодиёт мутахассислиги бўйича) тамомлаган.
У банк тизимидаги фаолиятини 2009 йилда "Асакабанк" АЖ Самарқанд вилоят филиалида оддий мутахассисликдан бошлаган. 2019 йилга қадар ушбу банкнинг Самарқанд вилояти ҳамда Афросиёб филиалларида турли лавозимларда, хусусан, Валюта ва носавдо амалиётлари бўлими бошлиғи сифатида ишлаган.
2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ўз фаолиятини бошлаган. У Марказий банк тизимида Бош иқтисодчи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.
Ф.Азимов 2022 йилнинг октябрь ойидан буён Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори ўринбосари – валюта оқимлари таҳлили бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, йиғилиш қарори билан "Poytaxt Bank" АЖ ташкилий тузилмасига банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозими ҳам киритилган. Хусусан бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Даврон Исройилов, бошқарув раиси ўринбосари лавозимига Шаиг Газиевлар тайинланган. Телеграмдаги "Банк-молия ва финтехдаги тайинловлар" канали Даврон Исройилов тайинлови ҳақида хабар эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида "Poytaxt Bank" АЖ бошқаруви раиси лавозимига Дилшод Пўлатов шу йилнинг апрель ойида лавозимидан озод қилинган эди.
