Молиявий саводхонлик «Заковат» форматида: Ipoteka bank OTP Group талабалар учун интеллектуал ўйинни қўллаб-қувватлади

06.05.2026 12:00

43

Ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Ipoteka bank OTP Group кўмагида талабалар ўртасида махсус «Заковат» турнири бўлиб ўтди. «Global Money Week» доирасида ташкил этилган ушбу интеллектуал беллашув турли ҳудудлардан келган талаба ёшларнинг банк-молия хизматларига оид билимларини замонавий ва интерактив форматда мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фото: Ipoteka bank OTP Group

Жорий йилнинг 4 май куни «Zakovat Arena»да молиявий саводхонлик мавзусида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 15 та жамоани — молиявий саводхонлик элчилари ҳамда лойиҳа доирасида ўқув жараёнидан ўтган талабаларни бирлаштирди.

Ўйин Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва «Uzcard» тўлов тизими томонидан «Global Money Week» — ёшлар ўртасида молиявий саводхонликни ривожлантиришга қаратилган йиллик тадбир доирасида ташкил этилди. Ipoteka bank OTP Group ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, иштирокчиларни тақдирлаш бўйича ҳамкор сифатида қатнашди.

«Заковат» формати молиявий саводхонлик нафақат ўқув мавзуси, балки жонли ва замонавий интеллектуал беллашув ҳам бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Иштирокчилар саволларга жавоб беришди, жамоаларда ишлашди ҳамда шахсий молия, жамғармалар, кредитлар ва рақамли молиявий хизматларни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган билимларини амалда қўллашди.

Тақдирлаш маросимида Ipoteka bank OTP Group HR-директори Венера Ерзина ҳамда банк бошқаруви раиси ўринбосари Максим Биков иштирок этишди.

Ўйин якунига кўра ғолиб жамоалар аниқланди. Совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ноутбуклар, планшетлар ва мобил телефонлар топширилган бўлса, қолган жамоалар смарт-соатлар кўринишидаги рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди.

Ipoteka bank OTP Group учун ушбу лойиҳада иштирок этиш молиявий маданиятни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қўшилган ҳиссанинг бир қисмига айланди. Банк пул ва молиявий қарорлар ҳақидаги билимлар янги авлод учун янада тушунарли, яқин ва очиқ бўлиши муҳим, деб ҳисоблайди.

Бундай ташаббуслар молия ҳақида содда тилда — қизиқиш, жамоавий ўйин ва ҳаётда ҳақиқатан ҳам керак бўладиган билимлар орқали гапиришга ёрдам беради.

Теглар:

#Ipotekabank#OTP

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган