Банклар ва микромолия ташкилотлари тайёр мижозларни қабул қила бошлайди — кредит бозори ўзгариш арафасида

30.04.2026 20:29

182

Ўзбекистон молия бозорида банкларнинг мижоз излаш ва кредитлаш жараёнини тубдан ўзгартирувчи янги лойиҳа — FINKO рақамли платформаси 1 майдан ишга туширилмоқда. Мазкур тизим молия муассасаларини сунъий интеллект орқали сараланган ва тўлиқ текширилган «тайёр мижозлар» билан таъминлашни бошлайди, бу эса банкларнинг маркетинг ҳамда операцион харажатларини кескин қисқартиришга хизмат қилади.

Фото: Bankers.uz

Банкларда деярли ҳар куни бир хил ҳолат: маркетингга пул сарфланади, аризалар сони кўп, лекин уларнинг аксарияти талабга жавоб бермайди. Қолганларини эса текшириш ва қайта ишлаш вақт талаб қилади.Натижада мижоз кутиб ўтирмай, бошқа банкка кетиб қолади.

Шу каби муаммоларга янги ечим сифатида FINKO платформаси - finko.uz ишга туширилди ва у банкка “тайёр ва текширилган мижозни” олиб келадиган рақамли конвейер сифатида бозорга чиқмокда

Платформанинг шу пайтгача бўлган оддий «финсупермаркетлардан» қандай устунлиги бор?

Бошқа сайтларда сиз фақат кредит шартларини ўқийсиз, лекин нариги тарафда сизга реал хизмат кўрсатадиган банкир ўтирмайди ва тўғридан-тўғри ариза бериш имкони бўлмайди. FINKO'да эса мижознинг барча маълумотлари (ДСҚ, МИБ ва OneID орқали тасдиқланган ҳолда) йиғилади ва тизим банк учун тайёр кредит хулосасини ёзиб беради. Банклар фақатгина уни кўриб, "ҳа" ёки "йўқ" дейиши керак холос! Қўлда маълумот киритиш деган бош оғриғи йўқолади ва ариза тўғридан-тўғри банкнинг CRM ёки Core Banking тизимига тушади.

Лойиҳа муаллифи ким ва мақсад нима?

Лойиҳа асосчиси — банк тизимида 10 йиллик тажрибага эга бўлган собиқ банкир Жалолиддин Ибодов. У платформанинг асл миссияси ҳақида шундай дедилар:

«Бизнинг энг катта устунлигимиз — хизматларимиз мижозлар учун мутлақо бепул. Биз тизимдаги ноаниқ ва шаффоф бўлмаган жараёнларни, турли хил ўртакашларни ва «таниш-билиш» орқали иш битиришларни йўқ қилмоқчимиз. Асосий мақсадимиз — очиқ бозор яратиш ва мижоз учун банклар ўртасида ҳақиқий рақобатни шакллантиришдан иборат. Банкларга ўз фойдамизни кўрсатиб, уларнинг асосий тизимларига улансак, Ўзбекистонда ҳақиқий шаффоф молия бозорини ярата оламиз.- дейди Ж.Ибодов.

Платформанинг яна қандай қулайликлари бор?

СИ-скоринг: Сунъий интеллект орқали pre-scoring тизми ишлайди, яъни тўловга лаёқатсиз аризалар банкка етиб келмасдан фильтрдан ўтади ва банк фақат реал, ишончли мижозлар билан ишлайди.

Маркетинг харажати нолга тенг: Банклар реклама учун олдиндан пул сарфламайди, фақат ажратилган кредит учунгина комиссия тўлайди. Бу операцион харажатларни кескин камайтиради.

Мижоз кредитсиз қолмайди: Банкдан рад жавобини олган мижозлар микромолия ташкилотларига йўналтирилади. 

Биринчи босқичда платформа фақат кредитлар билан ишлашни бошлайди, лекин келажакда исломий молия, депозитлар ва факторинг каби йўналишлар ҳам қўшилиши режалаштирилган. 

Маълум қилинишича, FINKO 1 майдан ишга тушади ва ушбу платформа бозорда рақобатни янги даражага олиб чиқиши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, банклар учун “мижоз излаш даври” аста-секин “тайёр мижозни қабул қилиш даври”га ўтмоқда.

Иловани юклаб олиш: App Store / Play Market

Сайт: finko.uz

Instagram: finko_uz

Telegram: @finkouz

Теглар:

#finko#скоринг

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган