Универсалбанк навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади

07.12.2021 05:59

1 582

“Универсалбанк” акциядорлик тижорат банки 29 декабрь куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда молия муассасаси Корпоратив ахборот ягона порталида хабар қолдирди.

Фото: universalbank.uz

“Универсалбанк” акциядорлик тижорат банки 29 декабрь куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда молия муассасаси Корпоратив ахборот ягона порталида хабар қолдирди.

Умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Банк Кузатув кенгаши таркибини сайлаш.
  3. Эълон қилинган акциялар сонини ошириш.
  4. Банк Уставига ўзгартиришлар киритиш.
  5. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш 29 декабрь куни соат 12:00 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Шохрухобод кўчасида жойлашган Универсалбанк биносида ўтказилади.

Теглар:

#универсалбанк#универсалбанк#акциядорлик#тижорат

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган