ANORBANK илк корпоратив облигацияларини чиқармоқда

29.04.2026 11:21

180

ANORBANK молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш мақсадида ўз тарихидаги илк корпоратив облигациялар эмиссиясини муваффақиятли рўйхатдан ўтказди. Умумий ҳажми 50 миллиард сўм ва йиллик купон ставкаси 22 фоизни ташкил этувчи мазкур облигациялар яқин кунларда очиқ обуна йўли билан биржа савдоларига чиқарилади.

Фото: ANORBANK

ANORBANK ўз тарихида биринчи марта корпоратив облигация эмиссиясини рўйхатдан ўтказди. Умумий ҳажми 50 млрд сўм бўлган ушбу эмиссия банкнинг молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Купон ставкаси йиллик 22% бўлган облигациялар 1080 кун (қарийб 3 йил) муомалада бўлади. Бир дона облигациянинг номинал қиймати — 100 000 сўм. Умумий сони эса 500 000 та. Облигациялар очиқ обуна йўли билан жойлаштирилади.

Андеррайтер / брокер сифатида “Leader Finance Capital” МЧЖ (Агробанкнинг брокерлик фаолияти билан шуғулланувчи шўъба корхонаси).

Савдолар эмиссия рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 15-куни очилиши кутилмоқда.

ANORBANK'нинг халқаро рейтинги Fitch Ratings агентлиги томонидан "B-" даражасида, прогноз "Барқарор" сифатида белгиланган (2025 йил сентябрь).

Банк маълумотларига кўра, айни пайтда ANORBANK'дан 3,25 миллиондан зиёд фаол мижоз фойдаланмоқда. 2025 йилда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 9 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 47 фоизга ўсган. Мижозлар омонатлари ҳам шу даврда 47 фоизга ошиб, 8,23 трлн сўмга етган.

Теглар:

#anorbank#облигация

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган