Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели 2026 йилнинг I чорагида қарийб 19,3 трлн сўмга ўсиб, кредит қўйилмаларининг умумий қолдиғи 623,3 трлн сўмдан ортган.
Давлат банкларида, хусусан, Агробанк (+5 трлн 440 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+2 трлн 636 млрд сўм), Халқ банки (+1 трлн 952 млрд сўм), Алоқабанк (+1 трлн 893 млрд сўм), Микрокредитбанк (+902 млрд сўм), Бизнесни ривожлантириш банки (+364 млрд сўм), Туронбанк (+279 млрд сўм) ларда жами кредит портфели йил бошига нисбатан ўсган, Ўзсаноатқурилишбанк (-1 трлн 629 млрд сўм), Асакабанк (-723 млрд сўм)да эса кредит портфели камайган. Умумий ҳисобда давлат банклариниг умумий кредит портфели уч ой ичида +11,1 трлн сўмга ошган.
Бошқа банклардан Hamkorbank (+2 трлн 822 млрд сўм), Hayot Bank (+1 трлн 30 млрд сўм), Капиталбанк (+1 трлн 167 млрд сўм) да кредит портфели нисбатан фаолроқ ўсган.
Шунингдек, TBC Bank (-1 трлн 363 млрд сўм), Ориент Финанс банк (-1 трлн 360 млрд сўм) ларда кредит қўйилмалари сезиларли камайган. Жами бошқа (нодавлат) банклардаги портфел миқдори 8,17 трлн сўмдан кўпроқ ўсган.
Кредит қўйилмалари таркибидаги муаммоли кредитлар I чоракда 1,81 трлн сўмга ошган. Ўсишга асосан давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори 1,46 трлн сўмга кўпайиши сабаб бўлган дейиш мумкин.
Йил бошига солиштирганда давлат банклари орасида Ўзсаноатқурилишбанк (+704 млрд сўм), Алоқабанк (+232 млрд сўм), Асакабанк (+203 млрд сўм), Агробанк (+105 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+100 млрд сўм) ларда NPL кўпроқ ошган бўлса, фақатгина Бизнесни ривожлантириш банкида (-15 млрд сўм) муаммоли кредитлар миқдори бироз камайган.

Манба: Марказий банк маълумотлари
Бошқа банклардан Ипотека банкда (-316 млрд сўм) кўпроқ муаммоли кредитлар сўндирилган бўлса, ANOR BANK (+126 млрд сўм), Гарант банк (+107 млрд сўм) ларда муаммоли кредитлар миқдори нисбатан сезиларли кўпайган.
Жами банк тизимида кредит қўйилмалари ўсиш суръати юқорилиги сабаб, муаммоли кредитларнинг жами кредит қўйилмаларидаги улуши йил бошидаги 3,19 фоиздан 2,99 фоизгача пасайган.