Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

22.04.2026 08:39

358

Тижорат банкларидан бирининг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари 16,8 млрд сўмлик хусусий клиника биносини аукционсиз, арзонлаштирилган нархда олиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилган. У сўралган маблағнинг 40 минг долларини олаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Фотоскрин: Xavfsizlik.uz / Telegram

Республикамиздаги банклардан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари кредит таъминоти учун гаровга қўйилган мулкларни аукцион ва тўғридан-тўғри сотувга чиқариш ваколатига эга бўлгани ҳолда, хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилгани аниқланди. маъл

Xavfsizlik.uz Telegram каналида хабар берилишича, банк мансабдори кредит таъминоти учун гаровга қўйилган, Асака туманида жойлашган, умумий баҳоси 16,8 млрд сўмлик хусусий даволаш марказининг 4 қаватли биноси аукцион савдо платформасида сотувдан қайтганлигидан фойдаланиб, унинг нархини 12 млрд сўмга туширган ҳолда, банк ташкилоти ҳисобига олиб, маҳаллий тадбиркорга аукцион савдоларисиз 7 йил муддатга фоизсиз кредит ҳисобидан олиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Теглар:

#пора#андижон

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган