Ипотека-банкнинг янги форматдаги банк хизматлари маркази иш бошлади

Ipoteka-Minor-BXM

Фото: Ипотека-банк матбуот хизмати

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан 6 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ипотека-банкнинг янги форматдаги яна бир банк хизматлари маркази ишга туширилди.

"Минор" банк хизматлар маркази замонавий банк технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, банк хизматлари истеъмолчилари ҳамда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитларга эга. БХМ бегим кунлари соат 19:00 гача, шанба куни эса 17:00 гача мижозларга хизмат кўрсатади.

Ipoteka-Minor-BXM1

Фото: Ипотека-банк матбуот хизмати

Ипотека-банкнинг ушбу банк хизматлари маркази банкнинг стандарт офисидан фарқли ўлароқ кўпроқ “замонавий бутик”ни эслатади. Бунда энг асосийси илгари бўлган мижоз билан банк ходими ўртасидаги барча тўсиқлар тўлиқ бартараф этилган. Мижоз электрон навбат қурилмасидан фойдаланган ҳолда келиб жойлашиши билан банк ходими мижоз ёнига келиб, ўзи хизмат кўрсатади.

Ipoteka-Minor-BXM2

Фото: Ипотека-банк матбуот хизмати

Мазкур марказда аҳоли ва мижозларга барча банк хизмат турлари кўрсатилади. Босқичма-босқич бу каби марказлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилиши режалаштирилган.

Ҳамкорлик асосида

 

Теглар:
×