Банкларнинг 2025 йил ҳисоботларини кимлар аудит қилмоқда - таҳлил

20.04.2026 05:34

676

Анъанага мувофиқ, Bankers.uz Ўзбекистон банкларининг 2025 йиллик ҳисоботларини қайси компаниялар аудитдан ўтказаётгани ҳамда ушбу хизматлар учун қанча пул тўлангани ҳақида материал тайёрлади.

Фото: Bankers.uz / Gemini

Aмалдаги “Aудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига асосан акциядорлик жамиятлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши шарт. Қонунга биноан Ўзбекистон банклари ҳар йили ушбу талабни бажариб келади.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон банкларини ҳозирги кунда дунёда аудит бўйича етакчи ва “Катта тўртлик” (Big 4) дея аталувчи Deloitte, KPMG, Ernst & Young ва PricewaterhouseCoopers (PwC) аудиторлик компаниялари, шунингдек маҳаллий бозорда номи анча танилиб қолган PKF MAK ALYANS, Grant Thornton'лар текширмоқда.

Bankers.uz 2025 йил якунлари бўйича банкларнинг аудит текширувини қайси компаниялар қилаётгани ва уларнинг хизмат нархлари билан қизиқди. Aудиторлик фирмалари сони кам эканлиги учун кўрсаткичларни банклар бўйича эмас, фирмалар бўйича тақдим этилди.

Ernst & Young

Буюк Британия аудит компанияси, дунёда энг йириклардан бири ҳисобланади (“Катта тўртлик” аудиторлик компаниялари қаторига киради). Бош офиси Лондонда жойлашган. Ўзбекистон тижорат банкларидан 8 таси ўзларининг 2025 йил аудит ҳисоботлари учун ушбу компанияни танлашган. Ҳар бир банк бўйича хизмат нархи (кўламидан келиб чиқиб) 1,3-4,8 млрд сўмни ташкил этган.

  1. Xalq banki - 4,8 млрд. сўм (ҚҚС билан);
  2. Agrobank - 3,6 млрд. сўм (ҚҚС билан);
  3. Turonbank - 2,1 млрд. сўм (ҚҚС билан);
  4. Ipoteka bank - 2.3 млрд. сўм (ҚҚСсиз);
  5. ANORBANK - 2,1 млрд. сўм (ҚҚСсиз);
  6. Asia Alliance bank - 2.4 млрд. сўм (ҚҚСсиз);
  7. Orient Finance bank - 1.9 млрд. сўм (ҚҚСсиз);
  8. Apex bank - 1.3 млрд сўм (ҚҚС билан).

KPMG Audit

Нидерландия аудит компанияси, дунёда энг йириклардан бири ҳисобланади ( “Катта тўртлик” аудиторлик компаниялари қаторига киради). Бош офиси Aмстердамда жойлашган. Ўзбекистон тижорат банкларидан 4 таси ўзларининг 2025 йил аудит ҳисоботлари учун ушбу компанияни танлашган. Хизмат нархи 1,3-2,5 млрд сўмни ташкил этган.

  1. Ipak Yuli bank - 2.5 млрд. сўм (ҚҚСсиз);
  2. Kapitalbank - 1.3 млрд. сўм (ҚҚС билан);
  3. Infinbank - 2,4 млрд. сўм (ҚҚС билан);
  4. Uzumbank - 1.4 млрд. сўм (ҚҚС билан);

PricewaterhouseCoopers

Буюк Британия аудит компанияси, дунёда энг йириклардан бири ҳисобланади ( “Катта тўртлик” аудиторлик компаниялари қаторига киради). Бош офиси Лондонда жойлашган. Ўзбекистон тижорат банкларидан 6 таси ўзларининг 2025 йил аудит ҳисоботлари учун ушбу компанияни танлашган. Хизмат нархи 1,8-4,4 млрд сўмни ташкил этган.

  1. O‘zsanoatqurilishbank - 3.9 млрд. сўм (ҚҚСсиз);
  2. Hamkorbank - 2.7 млрд сўм (ҚҚС билан);
  3. Aloqabank - 4.4 млрд. сўм (ҚҚС билан);
  4. TBC bank - 2.9 млрд сўм (ҚҚС билан);
  5. KDB Bank of Uzbekistan - 1.8 млрд.сўм (ҚҚСсиз);
  6. Openbank - хизмат нархи кўрсатилмаган

Deloitte va Touche

Буюк Британия аудит компанияси, дунёда энг йириклардан бири ҳисобланади ( “Катта тўртлик” аудиторлик компаниялари қаторига киради). Бош офиси Лондонда жойлашган. Ўзбекистон тижорат банкларидан 4 таси ўзларининг 2025 йил аудит ҳисоботлари учун ушбу компанияни танлашган. Хизмат нархи 2-5,1 млрд сўмни ташкил этган.

  1. O‘zmilliybank 5.1 млрд. сўм (ҚҚСсиз);
  2. Biznesni rivojlantirish banki - 4 млрд сўм (ҚҚС билан);
  3. Tenge bank - хизмат нархи кўрсатилмаган;
  4. AVO bank - 2.87 млрд. сўм (ҚҚС билан);

PKF MAK ALYANS

Буюк Британия аудит компанияси, дунёда энг йириклардан бири ҳисобланади. Бош офиси Лондонда жойлашган. Ўзбекистон тижорат банкларидан 6 таси ўзларининг 2025 йил аудит ҳисоботлари учун ушбу компанияни танлашган. Хизмат нархи 246-644 млн сўмни ташкил этган.

  1. Микрокредитбанк -1.9 млрд сўм (ҚҚС билан);
  2. Octobank - 448 млн сўм (ҚҚС билан);
  3. Garant bank - 616 млн сўм (ҚҚС билан);
  4. Trastbank - 644 млн сўм (ҚҚС билан);
  5. Saderat Bank - хизмат нархи кўрсатилмаган;
  6. Yangi bank (январь ойида банк лицензияси олиб қўйилган) - 246 млн сўм (ҚҚС билан).

Grant Thornton

Дунёдаги йирик аудиторлик тизимидан бири бўлиб, 140 дан ортиқ давлатда фаолият юритади. Компания асосан ўрта ва тез ривожланаётган бизнеслар билан ишлашга ихтисослашган. Ўзбекистон тижорат банкларидан 6 таси ўзларининг 2025 йил аудит ҳисоботлари учун ушбу компанияни танлашган. Хизмат нархи 30 млн -1 млрд сўмни ташкил этган.

  1. Universal bank 1- млрд сўм (ҚҚС билан);
  2. Ziraat Bank 630 - млн сўм (ҚҚС билан);
  3. Davr bank - хизмат нархи кўрсатилмаган;
  4. Poytaxt bank - 320 млн сўм (ҚҚСсиз);
  5. Hayot Bank - хизмат нархи кўрсатилмаган;
  6. MyBank - хизмат нархи кўрсатилмаган.

Очиқ маълумотларда айрим банкларда аудиторлик қилган компаниялар хизмат ҳақи маълумотлари топилмади. Маълумотлар Корпоратив ахборот ягона портали, шунингдек Давлат харидлари порталларидан олинди.

Матнда ноаниқликлар аниқланган тақдирда, +998881326666 рақамига мурожаат қилишингиз сўралади.

Теглар:

#аудит

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган